Гасперини тез орада "Аталанта"дан кетиши мумкин
07 июн 2022 11:27
Янгиликлар
Гасперини тез орада "Аталанта"дан кетиши мумкин
Бош мураббий Жан Пьеро Гасперини "Аталанта"ни тарк этиши мумкин.
64 ёшли италиялик 7 июнь куни матбуот анжумани ўтказади ва унда кетиши ҳақида эълон қилиши мумкин.
Олдинроқ хабар берилганидек, "Аталанта" Гасперинига ўринбосар сифатида Иван Юрич ("Торино") ва Игор Тудор ("Верона") вариантларини кўрмоқда.
"Аталанта" ўтган мавсум А Серия жадвалида саккизинчи ўринни эгаллади ва еврокубокларга чиқа олмади.
Фикрлар