UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  0 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0 07:35Суперлига. Бугун Наманганда даҳшат ўйин бор  6 01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  1 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  7 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  6 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  9

Гари Невилл: “Ливерпуль” 18 ойдан буён чемпионларга хос футбол намойиш этмоқда” Янгиликлар

Гари Невилл: “Ливерпуль” 18 ойдан буён чемпионларга хос футбол намойиш этмоқда”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл жорий мавсумда “Ливерпул”нинг АПЛ чемпионлиги учун имкониятлари ҳақида гапирди.

“Чемпионлар лигасини ютиш, аввалги мавсумда финалга қадар етиб бориш ва сўнгги турларга қадар “Манчестер Сити”ни таъқиб этиш учун ўзгача жамоа бўлиш лозим.

“Ливерпуль” сўнгги 18 ойдан буён чемпионларга хос ўйин намойиш этмоқда. Ҳа улар бу имкониятни қўлдан чиқаришлари мумкин, ҳа, “Сити” яна пешқадам бўлиши мумкин... Ҳаттоки “Челси” ва “Лестер”дан фавқулодда “сакраш”ни кутиш мумкиндир. Аммо буларнинг амалга ошиши эҳтимоли жуда кам.

“Ливерпуль” учун энг катта қўрқув – Мане, Салаҳ ёки ван Дейк сингари етакчи футболчиларнинг жароҳат олиб майдондан узоқда қолишидир. Агар бу футболчиларидан камида икки нафари икки ойга сафдан чиқса, худди “Сити”да Лапорта билан боғлиқ вазиятга ўхшаб, буни катта муаммо деб айтиш мумкин бўлади.

Аммо “Ливерпуль” бу мавсум АПЛ ғолиблиги учун асосий фаворит. Бу фақат жамоалар орасидаги 9 очколик фарқда эмас. Мерсисайдликлар ушбу соврин учун бир неча йиллардан буён катта пойдевор қўйиб келишмоқда ва жорий мавсум якунига кўра улар ва ниҳоят мақсадларига эришишлари мумкин”, дейди Невилл.

АПЛ 12-туридан кейин  “Ливерпуль” 34 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Лестер” пешқадамдан 8 очко ортд қолмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика