UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8

Ғарбий Осиё Чемпионати. Фаластин 2-турни ўтказди, Ливан эса Сурия билан ўйнади Янгиликлар

Ғарбий Осиё Чемпионати. Фаластин 2-турни ўтказди, Ливан эса Сурия билан ўйнади

Ироқда IX Ғарбий Осиё Чемпионати бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Кеча, Фаластин терма жамоаси мезбонларга қарши тўқнаш келиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Фаластинликлар ярим ҳимоячиси Ислом Батран иккинчи дақиқада белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, ироқликлар Муҳаннад Абдулраҳим ҳамда Ҳусайн Алининг голлари эвазига мувозанатни ўз томонларига оғдиришди. Нуриддин Улд Али шогирдлари мусобақа доирасидаги илк баҳсда Яманни таслим (1:0) этишганди. Ироқ эса очилиш учрашувида Ливанни минимал ҳисобда (1:0) енганди.

Бугун, Ливан 2-тур доирасида Сурияга қарши тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ливан сафида голларни Нодир Матар ва Мони урган бўлса, рақиб ярим ҳимоячиси Аҳмад ал-Дуни эса жавоб тўпини киритди. 

Эртага,  «B» квартетидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Иордания термаси Баҳрайнга қарши тўқнаш келса, Саудия Арабистон эса Қувайт билан ўйнайди.

Умуман гуруҳ босқичи 11 август куни ўз якунига етади. Гуруҳларда пешқадамликни қўлга киритган терма жамоалар турнир ғолиблиги учун ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика