UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истефо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  8 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9

Ғанишер Холмуродов футболни тугатиши мумкин Янгиликлар

Ғанишер Холмуродов футболни тугатиши мумкин

2011 йил Мексикада ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган Ғанишер Холмуродов айни пайтда футбол ўйнаётгани йўқ.
Маълумки, кеча биринчи лиганинг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди. Тошкентда “Истиқлол” меҳмони бўлган “Аланга” 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ўйинда косонликлар дарвозасини Жавоҳир Илёсов қўриқлади. Қизиғи шундаки, мазкур баҳсда “Аланга”нинг захира дарвозабони йўқ эди.

Маълум бўлишича, “Аланга” сафида тўп суриб келган қаршилик дарвозабон Ғанишер Холмуродов клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабига бир йиллик ҳарбий хизматга кетаётганини маълум қилган ва кетиш учун рухсат сўраган.

Бундан ташқари дарвозабон ҳарбий хизматдан қайтиб келгач, агар ўхшаса фаолиятини давом эттиришни, мабодо ўхшамай қолса футболни буткул тугатишини айтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика