UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  17 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20

Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади" Янгиликлар

Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниядаги ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

Ўсмирларимиз кеча канадалик тенгқурларига қарши майдонга чиқдик ва ўйинда ҳисоб 2:2 қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса вакилларимизнинг қўли баланд келди 6:5. Ушбу беллашувдан сўнг Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бу ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида ўтди. Фақатгина ўйин аввалида ҳимояда 2 та қўпол хатога йўл қўйиб, гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай шогирдларим ирода кўрсатди ва ҳисобни тенглаштиришди. Пенальтилар сериясида эса омад бизга кулиб боқди. Доим қисқа турнирларда иштирок этганимиз учун пенальтилар серияси доим режамизда бўлади. Машғулотларда футболчилар 11 метрлик нуқтадан зарбаларни олдиндан тайёрлаб боришади. Бу сафар ҳам ўз вазифаларини совуққонлик билан бажаришди. 

Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши ҳолатда. Энг асосий вазифамиз Жаҳон чемпионатига оптимал ҳолатда етиб боришимиз керак. Бунинг учун мураббийлар штаби томонидан маҳсус дастур тузиб чиқилган ва шунга амал қилган ҳолда тайёргарлик кўрмоқдамиз",- дейди Ислом Исмоилов. 


Терма жамоамиз навбатдаги ўйинини 9 сентябрь куни Марокашга қарши ўтказади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
07 сен 11:27:07
Аваз Худойқулов
Канада хоккей мамлакати ҳисобланади, биз билан дуранг ўйнабдими демак йу 17 канада термаси ҳам кучли эканлигидан далолат
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика