UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  1 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  4 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  20 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  2 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0

"Ғаллакор" бугун "Зомин"га ютқазди Янгиликлар

"Ғаллакор" бугун "Зомин"га ютқазди

Биринчи лига жамоалари ҳам тайёргарликни бошлаб юборган.
Хусусан ўз базасида шуғулланаётган "Ғаллакор" кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда.

Жамоа бошқарув постига яна Фурқат Ўролов олиб келинган. Бош мураббийнинг айтишича "Ғаллакор" бугун ўз майдонида "Зомин" билан синов-назорат баҳсида майдонга тушган. Ва унда ҳар иккала жамоа мураббийлари кўрикда бўлиб турган 20дан зиёд ўйинчиларни синовдан ўтказган. Жиззах вилоятнинг икки вкили ўртасида кечган баҳсда зоминликларнинг қўли баланд келган  2:0.

"Ғаллакор" бош мураббийи таркибни кучайтириш учун жамоанинг собиқ ўйинчилари билан бир қаторда бир қатор ёшларни таклиф этган. Хусусан бугунги кунда Даврон Пўлатов, Фирдавс Фарҳодов, Муҳриддин Мамасолиев, Элёр Охунов, Тоҳир Каримов, Шаҳзод Маннонов, Солижон Хайруллаев, Абдурасул Абдуғаниев, Дилшод Туронов, Жасур Ҳасанов, Марат Ҳошимов, Искандар Алимбоев каби ўйинчилар жамоа ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб келишмоқда. Режага кўра жамоа мавсум бошланишига қадар ўз қаоргоҳида йиғин ўтказади. 19 март куни ПФЛга футболчилар рўйхатини тақдим этилиши кўзда тутилган. Унга қадар футболчилар Тошкентда "Футбол-МЕД" кўригидан ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика