UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  0 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  1 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10

Футзалчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди Янгиликлар

Футзалчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Дубайда Бирлашган Араб Амирликлари Футбол Уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашганди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва БАА футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Бирлашган Араб Амирликлари Футбол Уюшмалари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш орқали ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, икки мамлакат ёшлари орасида футболни янада оммалаштириш учун амалга оширилиши кутилаётган чора-тадбирлар тўғрисида суҳбат олиб бориб, учрашув якунида ЎФФ ва БАА Футбол Уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзоланганди.

Ана шу меморандум асосида Ўзбекистон ва БАА футзал терма жамоалари ўртасида Шаржа шаҳрида иккита ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Баҳодир Ахмедов шогирдлари бу ўйинларда 5:4 ва 4:0 ҳисобларида ғалаба қозонишди. Бугун, 4 ноябрь куни футзалчиларимиз пойтахтимизга қайтиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичи «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика