UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  10 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  10 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10

Футзал. Терма жамоамиз ЖЧ-2016да қанча мукофот пули ишлайди? Янгиликлар

Футзал. Терма жамоамиз ЖЧ-2016да қанча мукофот пули ишлайди?

Теглар :  ФутзалЖЧ-2016
Шу йили Колумбияда ўтказиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатида иштирокчи терма жамоаларнинг қанча мукофот пули ишлаб олиши мумкинлиги эълон қилинди.

Жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион 455 минг АҚШ долларини ташкил қилади.

Унга кўра, бўлажак жаҳон чемпиони 250 минг долларни қўлга киритади. Финалга етиб келган терма жамоа 150 минг долларга бойиб олади. Бронза медал соҳибларига роппа-роса 100 минг доллар тақдим этилади. Шунчаки Жаҳон чемпионатида иштирок этган барча 24та терма жамоага 40000 доллардан пул мукофоти кафолатланган.

Жаҳон чемпиони — 250 000 доллар;

Вице-чемпион — 150 000;

Бронза медал эгаси — 100 000;

4-ўрин — 70 000;

5-8-ўринлар — 60 000;

9-24-ўринлар — 40 000.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика