

Жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион 455 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Унга кўра, бўлажак жаҳон чемпиони 250 минг долларни қўлга киритади. Финалга етиб келган терма жамоа 150 минг долларга бойиб олади. Бронза медал соҳибларига роппа-роса 100 минг доллар тақдим этилади. Шунчаки Жаҳон чемпионатида иштирок этган барча 24та терма жамоага 40000 доллардан пул мукофоти кафолатланган.
Жаҳон чемпиони — 250 000 доллар;
Вице-чемпион — 150 000;
Бронза медал эгаси — 100 000;
4-ўрин — 70 000;
5-8-ўринлар — 60 000;
9-24-ўринлар — 40 000.



