UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  0 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  1 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  5 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  21 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0

Футзал: Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик ўйинлари тақвими Янгиликлар

Футзал: Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик ўйинлари тақвими

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 26 август куни Жаҳон чемпионати олдидан навбатдаги ўқув йиғинини ўтказиш учун Эронга жўнаб кетади.

ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендес терма жамоанинг Жаҳон чемпионати баҳслари олдидан ўтказадиган йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларини тасдиқлади. Унга кўра, дастлаб Эронда 28 ва 29 август кунлари Эрон терма жамоасига қарши иккита учрашув ўтказилса, мазкур ўйинлардан сўнг терма жамоа делегацияси Португалияга йўл олади.

Португалиянинг Порту шаҳрида ўтказиладиган йиғинда Хосе Мария Мендес жамоаси 1 сентябрь куни Португалия, 2 сентябрь куни эса Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ниҳоят, Жаҳон чемпионати стартидан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашуви Колумбияда, Жаҳон чемпионати старти арафасида, мундиалнинг яна бир иштирокчиси Италия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ҳамда Панама терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига қадар ўтказадиган ўртоқлик учрашувлари рўйхати:

Машҳад, Эрон.
28 август.
Эрон – Ўзбекистон

29 август.
Эрон – Ўзбекистон.

Порту, Португалия.
1 сентябрь.
Ўзбекистон – Португалия.

2 сентябрь.
Испания – Ўзбекистон

Кали, Колумбия.
6 сентябрь.
Италия - Ўзбекистон

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика