UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  0 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  4 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  2 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  32 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  10 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Уммон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Уммон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтади.

Айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Бу ҳақда хабар берган эдик.

Фото Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ машғулотларни давом эттирмоқда


Қитъа биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бораётган Ўзбекистон МТЖ Уммон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди. Учрашувлар 18 ва 19 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Шундан кейин терма жамоамиз Туркманистонга йўл олади.

Уммон айни пайтда жаҳон рейтингида 767 очко тўплаган ҳолда БАА билан бирга 92-ўринни бўлишиб турибди. Ўзбекистон МТЖ эса 1221 очко билан 24-поғонани банд этган.



Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради. Уммон эса "A" гуруҳида Туркманистон, Вьетнам ҳамда Тожикистон термалари билан беллашади.

Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика