UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  4 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  23 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  5 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97

Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ машғулотларни давом эттирмоқда Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ машғулотларни давом эттирмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонда ўтказиладиган футзал бўйича қитъа чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 10-18 январь кунлари Тошкентда йиғин ўтказган эди. 19-23 январь кунлари Озарбайжонда машғулотлар олиб борилди ва Озарбайжон терма жамоаси билан 2та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилди. Дастлабки баҳсда ўзбекистонлик футзалчилар 3:2 ҳисобида зафар қучишган бўлса, иккинчи ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди – 4:3.

Шундан сўнг юртимизга қайтиб келган футзалчиларга 2 кунлик қисқа дам берилди. 26 январдан бошлаб яна машғулотларга киришилди. Терма жамоамиз кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда.


Йиғинда иштирок этаётган футзалчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев ("Пахтакор"), Аббос Элмуродов ("Локомотив"), Клим Тюгаев ("Локомотив").

Ўйинчилар: Анасхон Раҳматов (АГМК), Машраб Одилов (АГМК), Ихтиёр Ропиев (АГМК), Илҳом Ҳамроев (АГМК), Дилшод Раҳматов (АГМК), Ҳусниддин Нишонов (АГМК), Акбар Усмонов (АГМК), Хушнур Эркинов ("Сўғдиёна"), Сунатулла Жўраев ("Насаф"), Абдулла Солиҳов ("Локомотив"), Равшан Исматуллаев ("Динамо"), Жавлон Аноров ("Максам-Чирчиқ"), Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ"), Дилмурод Шавкатов ("Пахтакор"), Фарҳод Абдумавлонов ("Пахтакор"), Шаҳзод Саъдиев ("Динамо").


ЎФА матбуот хизмати Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамизнинг кечаги машғулотидан суратларни чоп этди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика