Футзал. Ўзбекистон МТЖ Уммон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади
		
		31 янв 2020 16:34
        Янгиликлар	
	 
				 
				Футзал. Ўзбекистон МТЖ Уммон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади
Айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Бу ҳақда хабар берган эдик.
Фото Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ машғулотларни давом эттирмоқда
Қитъа биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бораётган Ўзбекистон МТЖ Уммон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди. Учрашувлар 18 ва 19 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Шундан кейин терма жамоамиз Туркманистонга йўл олади.
Уммон айни пайтда жаҳон рейтингида 767 очко тўплаган ҳолда БАА билан бирга 92-ўринни бўлишиб турибди. Ўзбекистон МТЖ эса 1221 очко билан 24-поғонани банд этган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради. Уммон эса "A" гуруҳида Туркманистон, Вьетнам ҳамда Тожикистон термалари билан беллашади.
Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар