Футзал. Ўзбекистон - Ироқ: Асосий таркибимиз маълум
11 окт 2023 17:05
Янгиликлар
Футзал. Ўзбекистон - Ироқ: Асосий таркибимиз маълум
Бир соатдан кейин Осиё чемпионатининг саралаши 3-тур доирасида Ўзбекистон - Ироқ ўйини старт олади.
Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши кураш олиб боради. Учрашув соат 18:00 да Фарғонадаги "Само" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз аввалги иккита турда ғалаба қозониб, Осиё чемпионатининг йўлланмасини қўлга киритганди.
Ўзбекистон (асосий бешлик) — 1. Равшан Элибаев, 3. Машраб Одилов, 4. Иҳтиёр Ропиев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев.
Захира: Ботиров, Жўраев, Раҳматов, Тўлқинов, Солиҳов, Элмуродов, Аҳметзянов, Раҳматуллаев.
Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар