UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  0 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  2 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  7 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1

Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби ким бўлади? (А гуруҳидаги вазият) Янгиликлар

Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби ким бўлади? (А гуруҳидаги вазият)

Қувайтда футзал бўйича Осиё кубоги давом этмоқда.

Гуруҳдаги дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонган Ўзбекистон футзал терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни кафолатлаб, муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилди. Ўзбекистон футзал терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби A гуруҳида иккинчи ўринни олган терма жамоа бўлади. 

А гуруҳида эса интрига учинчи тургача сақланиб турибди. Ҳозиргина Таиланд ва Қувайт терма жамоалари ўзаро дуранг қайд этишди. А гуруҳида иккинчи турдан кейин 4 очко билан Қувайт терма жамоаси биринчи ўринни банд этган. Худди шунча очко тўплаган Таиланд терма жамоаси эса тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринда. Уч очкога тўплаган Ироқ термаси ҳам охирги турда плей-офф йўлланмаси учун курашади.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг рақиби учинчи турдан сўнг маълум бўлади. А гуруҳидаги учинчи тур ўйинлари:

А гуруҳи

1 октябрь, 3-тур

Таиланд - Уммон

Қувайт - Ироқ

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика