Футзал: Осиё чемпионати иштирокчиларининг Тошкентга ташриф буюриш саналари маълум
01 фев 2016 16:03
Янгиликлар
Футзал: Осиё чемпионати иштирокчиларининг Тошкентга ташриф буюриш саналари маълум
Биринчи бўлиб Ўзбекистон пойтахтига етиб келган жамоа — Вьетнам. 28 январь куни Тошкентга келган жамоа бугун Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Қуйида бошқа иштирокчи жамоаларнинг Тошкентга ташриф буюриш саналарини келтириб ўтамиз.
01.02.2016 — Ироқ
04.02.2016 — Ливан, Хитой, Иордания, Малайзия
05.02.2016 — Хитой Тайпей, Япония, Австралия
07.02.2016 — Қирғизистон, Қатар
08.02.2016 — Саудия Арабистони, Эрон, Тожикистон
09.02.2016 — Таиланд
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари Тошкетда футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Қитъа биринчилиги финал босқичи учун ташланган қуръа натижасига кўра Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Хосе Мария Мендез жамоасига Саудия Арабистони, Қирғизистон ҳамда Ливан жамоалари рақиб бўлади.
Таъкидлаш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада энг юқори 5 ўринини эгаллаган жамоалар 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Фикрлар