UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  0 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  0 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  14 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  7 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  7 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2

Футзал. "Олмалиқ" - Ўзбекистон чемпиони! Янгиликлар

Футзал. "Олмалиқ" - Ўзбекистон чемпиони!

Бугун футзал бўйича XXI Ўзбекистон чемпионати олтин медаллари учун иккинчи ўйин бўлиб ўтди.

Тошкентнинг "Ардус" ва Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боришмоқда.

- "Олмалиқ"нинг тажрибали ўйинчиларидан бири Дилшод Ирсалиев қарши ҳужумда бир неча нафар рақибини алдаб ўтиб, Рустам Умаров дарвозасини ишғол қилди.

- "Олмалиқ"нинг иккинчи голига Константин Свиридов муаллифлик қилди.

- "Олмалиқ" ҳисобни йириклаштирди. Жавлон Аноровнинг ажойиб ўйини ва пасидан сўнг Сарвар Шоаҳмедов ўз жамоасининг учинчи голини урди.

- Дарвон Чориев жамоадошини узатмасини олганидан сўнг, рақиб посбони билан яккама-якка қолди ва ҳисобни қисқартирди.

- Константин Свиридов ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйди. 1:4 ҳисоб.

- Жавлон Аноров "Олмалиқ"нинг навбатдаги голига муаллифлик қилди. 1:5.

- "Ардус" ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилаётган вақтда рақиб ўйинчилари тўпни олиб қўйди ва дарвозана йўллади. "Ардус" ўйинчиси Машраб Адилов тўпни қўли билан қайтарди ва ҳакам томонидан четлатилди. Фарҳод Абдумавлонов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.



Олий лига
Финал, 21.04.2017
"Ўзбекистон"
спорт мажмуаси

"Ардус" - "Олмалиқ" 1:6
Голлар
: Даврон Чориев 21 - Дилшод Ирсалиев 5, Константин Свиридов 15, 23, Сарвар Шоаҳмедов 18, Жавлон Аноров 28, Фарҳод Абдумавлонов 37 (пен.)

"Ардус" (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Алан Аминов, Илҳомжон Ҳамроев, Дилмурод Шавкатов, Темур Бердиев.
Захира: Даврон Чориев, Ахрор Умаржонов, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Акбар Усмонов, Саил Ризо Миршарофов, Даврон Абдураҳмонов, Асли Муҳаммадиев, Хушнур Эркинов, Шоҳжаҳон Шоназаров.

"Олмалиқ" (биринчи бешлик): Равшан Элибоев, Константин Свиридов, Сирожиддин Маҳмудов, Артур Юнусов, Жамолиддин Шарипов.
Захира: Клим Тюгаев, Дилшод Ирсалиев, Рустам Тоғаев, Сарвар Шоаҳмедов, Жавлон Аноров, Фарҳод Абдумавлонов, Андрей Шлема, Суннат Анваров.

Огоҳлантириш: Дилмурод Шовкатов 32.

Четлатиш: Машраб Адилов 37.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика