Футзал. "Олмалиқ" жамоасининг кечаги машғулоти
08 июл 2016 15:21
Янгиликлар
Футзал. "Олмалиқ" жамоасининг кечаги машғулоти
Айни пайтда жамоа тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказмоқда. Ҳар куни 12:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида машғулот олиб борилмоқда. Кечаги машғулотда мусобақага "заявка" қилинган 14 нафар футзалчининг барчаси иштирок этди. Кичик жароҳатлари борлиги боис Шуҳрат Тожибоев, Жамолиддин Шарипов ҳамда Хуршид Умаралиевлар якка тартибда шуғулланишди. Бундан ташқари, Андрей Шлемада ҳам енгил жароҳат бор.
Мусобақагача оз муддат қолгани сабаб бош мураббий Александр Петров асосан ўйин пайтида юзага келадиган вазиятлар устида ишлашни маъқул кўрмоқда. Оғир юкламалар берилмаяпти.
"Олмалиқ" клуби бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида миллий терма жамоамиз билан назорат ўйини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" Эроннинг “Тасисат Дарёи” ҳамда Ливан чемпиони “Ал Маядин” клублари билан бирга “B” гуруҳидан жой олган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар