UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  0 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  0 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  11 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  2 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  2 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  5

Футзал. Олий лига. Мураббийлар қандай фикрда? Янгиликлар

Футзал. Олий лига. Мураббийлар қандай фикрда?

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 1-туридан ўрин олган 3-кунги баҳслардан сўнг мураббийлар ўйин ҳақида фикр билдирди.

Абдулла Бўриев ("Бунёдкор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Қийин ўйин бўлди. "Насаф" бизнинг жамоа учун доим ноқулай рақиб бўлиб келган. Улар кеча қўлга киритилган 1 очкодан руҳланиб, бугун янада кучлироқ ҳаракат қилишди. Аммо, кетма-кет учралган икки мағлубиятдан сўнг бизга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Келгуси баҳсларда йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқариб, янада яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


Алишер Юсупов ("Насаф" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ёмон ўйин бўлмади. Бироз омад ҳам келмади. Футзалчиларимизда тажриба камроқ эканлиги боис, оддий вазиятларда ҳам гол ўтказиб юбордик.


Фарҳод Мираҳмедов ("Локомотив" футзал жамоаси мураббийи):

- Кеча кучли рақиб устидан йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Балки, шу боисдан йигитлар бугун бироз хотиржамликка берилишди. Доим рақибни ҳурмат қилиб, ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўриш керак.


Фарруҳ Зокиров ("Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи):

- "Локомотив" яхши шаклланган жамоа. Кеча ҲУАХИН-Жиззах устидан ғалаба қозонди. Йигитларга концентрацияни йўқотмаслик кераклигини уқтирган эдим. Ўз имкониятларимиздан максимал фойдаландик, деб ўйлайман. Жамоамнинг ўйини аста-секинлик билан ривожланиб бормоқда.


Баҳодир Аҳмедов (ҲУАХИН Жиззах бош мураббийи):

- Бугунги ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Икки яхши жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Вазиятлардан унумли фойдаланиб, ғалаба қозондик. Олмалиқ жамоасига раҳмат айтман. Жуда яхши ўйин кўрсатишди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика