UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  0 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  9 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4

Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари Янгиликлар

Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари

Бугун Олмалиқ шаҳрида футзал бўйича Олий лига 3-тур учрашувлари бошланди ва 3 та ўйин бўлиб ўтди.

Учрашувлар ниҳоясига етгач, бош мураббийлар фикрларини билдиришди.

Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи):

- Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Қийин ғалабага эришдик. Ўз хатоларимиз эвазига 2 та гол ўтказиб юбордик. "Динамо" жамоасига яхши ўйин учун миннатдорман.

Дилшод Ҳайдарқулов ("Динамо" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Биринчи бўлимда жамоамиз ғалаба қозонаётган эди. Икки марта ҳисобда олдинда бора туриб, имкониятни бой бердик. Тажрибамиз етишмади деб ўйлайман. Ёш жамоа бўлишига қарамай, вице-чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик. Футзалчиларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўқ. 

Самарқанд шаҳрида футзал академияси ташкил этилган. Болаларни 6-7 ёшидан футзалга жалб қилиб, маҳоратли спортчиларни тарбияламоқчимиз.


Искандар Маҳмудов (“Строитель-Зарафшон” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Жамоа кўрсатмаларни бажара олмаяпти. Сабаби ўйин амалиётимиз кам бўлган. Бу қийинчилик туғдирмоқда. Машғулотларнинг таъсири бошқа, лекин ўртоқлик учрашувларини ўтказишимиз лозим. 

Ёш футзалчиларни қидиришда давом этмоқдамиз.

Учрашувдан сўнг йиғилиш ўтказамиз ва хатоларимизни кўриб чиқамиз.

Алишер Юсупов (“Насаф” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Футзалчиларим ўйинидан қониқдим. Бут нечта футзалчиларнинг жароҳати бор. 

Кўп вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдалана олдик. 

Эртанги ўйинларга бунданда яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Барча жамоаларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. Фақат ғалаба учун курашамиз.


Аҳаджон Юсупов (“Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Футзалчилар барча кўрсатмаларимизга амал қилган ҳолда ҳаракатланишди. Биз ўйлаган режаларнинг барчасини амалга оширишни уддаладик.

“Пахтакор” жамоасида чарчоқ сезилгандек бўлди. Вазиятлардан фойдалана олишмади деб ўйлайман. Улар беш киши бўлиб чиққанда биз тўғри ҳимояландик. Бундан ташқари, дарвоза бўш қолиб кетган эди, иккита голимиз бўш дарвозага киритилди. Йирик ҳисобни сабаби ҳам шунда.

Шуҳрат Ташмедов (“Пахтакор” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин бошида омадимиз келмади. 2-3 вазиятни голга айлантира олмадик. “Локомотив” жуда яхши жамоа. Чемпионлик учун курашаётган жамоа. 

Биринчи бўлимни ўзидаёқ 5 киши бўлиб ўйнадик. Барчасини бошида қилмоқчи бўлдик, режамизни амалга ошира олмадик. 

Ёш футзалчиларимиз кўп. Уларга тажриба ошириш учун вақт керак. Шунинг учун тажрибали ўйинчиларга таянган ҳолда тактикамизни қуряпмиз. Тўрттала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика