UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  0 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  5 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  60 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4

Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари Янгиликлар

Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари

Бугун Олмалиқ шаҳрида футзал бўйича Олий лига 3-тур учрашувлари бошланди ва 3 та ўйин бўлиб ўтди.

Учрашувлар ниҳоясига етгач, бош мураббийлар фикрларини билдиришди.

Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи):

- Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Қийин ғалабага эришдик. Ўз хатоларимиз эвазига 2 та гол ўтказиб юбордик. "Динамо" жамоасига яхши ўйин учун миннатдорман.

Дилшод Ҳайдарқулов ("Динамо" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Биринчи бўлимда жамоамиз ғалаба қозонаётган эди. Икки марта ҳисобда олдинда бора туриб, имкониятни бой бердик. Тажрибамиз етишмади деб ўйлайман. Ёш жамоа бўлишига қарамай, вице-чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик. Футзалчиларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўқ. 

Самарқанд шаҳрида футзал академияси ташкил этилган. Болаларни 6-7 ёшидан футзалга жалб қилиб, маҳоратли спортчиларни тарбияламоқчимиз.


Искандар Маҳмудов (“Строитель-Зарафшон” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Жамоа кўрсатмаларни бажара олмаяпти. Сабаби ўйин амалиётимиз кам бўлган. Бу қийинчилик туғдирмоқда. Машғулотларнинг таъсири бошқа, лекин ўртоқлик учрашувларини ўтказишимиз лозим. 

Ёш футзалчиларни қидиришда давом этмоқдамиз.

Учрашувдан сўнг йиғилиш ўтказамиз ва хатоларимизни кўриб чиқамиз.

Алишер Юсупов (“Насаф” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Футзалчиларим ўйинидан қониқдим. Бут нечта футзалчиларнинг жароҳати бор. 

Кўп вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдалана олдик. 

Эртанги ўйинларга бунданда яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Барча жамоаларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. Фақат ғалаба учун курашамиз.


Аҳаджон Юсупов (“Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Футзалчилар барча кўрсатмаларимизга амал қилган ҳолда ҳаракатланишди. Биз ўйлаган режаларнинг барчасини амалга оширишни уддаладик.

“Пахтакор” жамоасида чарчоқ сезилгандек бўлди. Вазиятлардан фойдалана олишмади деб ўйлайман. Улар беш киши бўлиб чиққанда биз тўғри ҳимояландик. Бундан ташқари, дарвоза бўш қолиб кетган эди, иккита голимиз бўш дарвозага киритилди. Йирик ҳисобни сабаби ҳам шунда.

Шуҳрат Ташмедов (“Пахтакор” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин бошида омадимиз келмади. 2-3 вазиятни голга айлантира олмадик. “Локомотив” жуда яхши жамоа. Чемпионлик учун курашаётган жамоа. 

Биринчи бўлимни ўзидаёқ 5 киши бўлиб ўйнадик. Барчасини бошида қилмоқчи бўлдик, режамизни амалга ошира олмадик. 

Ёш футзалчиларимиз кўп. Уларга тажриба ошириш учун вақт керак. Шунинг учун тажрибали ўйинчиларга таянган ҳолда тактикамизни қуряпмиз. Тўрттала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика