UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  0 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  2 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  2 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  13 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2004 Янгиликлар

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2004

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бу вакилларимиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб боряпмиз.

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол"

ЖЧ-2004



Мини футбол бўйича бешинчи Жаҳон чемпионати Хитой Тайпейида ўтказилган. 21 ноябрдан 5 декабрга қадар давом этган мусобақада қаторасига иккинчи бор Испания терма жамоаси ғалаба қозонган.

Фалькао етакчилигидаги Бразилия 2000 йил Гватемала финалидаги мағлубият учун Испаниядан ўч олиш учун Хитой Тайпейига ташриф буюради. Гуруҳ босқичини осонгина якунлаган бразиллар кубокни қайтариб олишга тайёр эканликларини намойиш этгандек бўлишди. Аммо, "Футбол сеҳргарлари"ни ярим финалда яна ўша "Қизил фурия" тўхтатиб қолади. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланади. Пенальтилар сериясида эса омад испанларга кулиб боқади. Бразилия учинчи ўрин учун баҳсда қитъадоши Аргентинага ҳеч қандай имкон қолдирмайди - 7:4.

Испания биринчи босқичда Украина, Хитой Тайпейи ва Миср терма жамоалари дарвозасига 19та тўп киритиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолади. Иккинчи босқичда эса Чехия, Италия ва Португалия мағлуб этилади. Ярим финалдаги ўйинга эса юқорида тўхталдик. Хавьер Лозано шогирдлари ҳал қилувчи беллашувда Европанинг амалдаги чемпиони бўлган Италия терма жамоаси билан тўқнаш келади. Қизиғи, Европа чемпионати ярим финалидаги сценарийнинг акси бўлади. Яъни, Еврода Италия испанларни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, мундиал финалида испанлар худди шу ҳисобда устун келишади. Шу тариқа, Испания терма жамоаси қаторасига иккинчи маротаба Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлади.

Бразилиялик Фалькао бешинчи мундиалнинг ёрқин юлдузига айланади. Мусобақа давомида рақиблар дарвозасига 13та тўп киритган Фалькао олтин бутса билан бирга олтин тўпга ҳам эга чиқади.



ЖЧ-2004, Финал
05.12.2004, "National Taiwan University" спорт саройи
Бош ҳакам: Хуан Карлос Скансалепор (Хорватия)
Мухлислар: 3500

Испания - Италия 2:1
Голлар
: Кике 24, Марсело 30 - Сандро Занетти 40

Испания: Амадо, Жулио, Торрас, Серрехон, Орол, Хави Родригес, Кике, Андреу, Лимонес, Марсело.

Италия: Феллер, Грана, Пеллегрини, Монтованелли, Заффиро, Бертони, Бакаро, Фабиано, Фоглиа, Моргадо, Сандро Занетти.

Огоҳлантиришлар: Орол 35, Х.Родригес 37



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2004
Ўтказилган жойи
: Хитой Тайпейи
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Тайпейи сити, Линкоу)
Ўтказилган санаси: 21 ноябрь - 5 декабрь, 2004 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 50923 (ҳар ўйинга 1273)
Урилган голлар: 237 (ҳар ўйинга 5.93та гол)
Тўпурар: Фалькао (Бразилия, 13та гол)
Энг яхши ўйинчи: Фалькао (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия

Совриндорлар
Чемпион
- Испания
Иккинчи ўрин - Италия
Учинчи ўрин - Бразилия
Тўртинчи ўрин - Аргентина


Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика