UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  1 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил Янгиликлар

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил

Хабарингиз бор, шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь саналарида футзал бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳисоб бўйича IX мундиалга Литва мамлакати мезбонлик қилади.

Футзал. Жаҳон чемпионати-2021га қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоаси Россия, Миср ва Гватемала билан бир гуруҳда 

Аввалроқ мусобақа тақвимини эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Энди эса футзал бўйича Жаҳон чемпионати ҳақида батафсил тўхталиб ўтмоқчимиз.

Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

24 терма жамоа

Мундиалда 6 қитъадан жами 24 терма жамоа иштирок этади. Булар:

Осиё: Эрон, Япония, Ўзбекистон, Таиланд, Вьетнам.

Африка: Миср, Марокаш, Ангола.

Конкакаф (Марказий ва Шимолий Америка): АҚШ, Коста-Рика, Гватемала, Панама.

Конмебол (Жанубий Америка): Аргентина, Бразилия, Парагвай, Венесуэла.

Океания: Соломон ороллари.

УЕФА (Европа): Литва (мезбон бўлгани учун), Испания, Россия, Португалия, Қозоғистон, Чехия, Сербия.

Литвада ўтадиган мусобақанинг 6 гуруҳи айнан шундай кўриниш олган.


Жаҳон чемпионатларидан энг кўп иштирок этган терма жамоалар:

Бразилия, Испания, Аргентина - 9 маротабадан;

Эрон - 8 марта;

Миср, Парагвай, Россия - 7 мартадан;

Таиланд, АҚШ, Португалия - 6 мартадан.

Ўзбекистон терма жамоаси эса ўз тарихида иккинчи бор энг нуфузли мусобақада қатнашади. Ёдингизда бўлса, 2016 йил Колумбияда ўтказилган мундиалда терма жамоамиз испаниялик Хосе Мария Пазос Мендез бошчилигида Португалия, Колумбия ва Панама терма жамоалар орасида "A" гуруҳида 1 очко билан сўнгги поғонани банд этишган.

Бундан ташқари, 3 жамоа дебютант ҳисобланади. Булар: Литва (мезбон), Ангола, Венесуэла.


Мезбон: Литва

Ҳисоб бўйича IX Жаҳон чемпионати Литва мамлакатида бўлиб ўтади. Литва ўз тарихида илк бор ФИФА турнирига мезбонлик қилади.

Литва Европанинг шимоли, Болтиқ денгизининг шарқий соҳилларида жойлашган. Мамлакат аҳолиси бугунги кунда деярли 2.7 млн кишини ташкил этади. Бу рақам 1988-1993 йиллар оралиғида 3.7 млн атрофида бўлган. 1991 йилдан бошлаб эса Литва аҳолиси йилдан-йилга камайиб бормоқда. Охирги 30 йилда аҳоли сони 1 миллионга камайган.

Мамлакат ҳудуди 65300 км² ни ташкил этади. Солиштириш учун Навои вилояти ҳудуди 110800 км². Литва ҳудудини машинада 3 соатдан бироз кўпроқ вақт ичида босиб ўтиш мумкин.

Пойтахти - Вильнюс шаҳри. Катта шаҳарлари - Вильнюс, Каунас, Клайпеда ва Шяуляй. Маълумот учун, Ўзбекистон футзал терма жамоаси мусобақада ўз гуруҳидаги ҳар уччала ўйинни пойтахт Вильнюсдаги аренада ўтказади.

ЖЧ-2021 ўйинлари Литванинг учта шаҳрида ўтказилади. Булар: Вильнюс, Каунас ва Клайпеда.

5 июнь санасида Жаҳон чемпионати стартига 100 кун қолгани муносабати билан ўтказилган тадбирдан расм.


ЖЧ-2021ни қабул қиладиган ареналар:

Вильнюс, "Avia Solutions Group Arena"

Каунас, "Zalgirio Arena"

Клайпеда, "Svyturio Arena"

P.S. Мундиал баҳслари ўтказиладиган спорт иншоотлари бу алоҳида мавзу. Бу ҳақда кейинги мақолада таништириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

"Avia Solutions Group Arena".


"Zalgirio Arena".


"Svyturio Arena".


Терма жамоалар учун "заявка" бериш тартиби

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар максимум 25 ўйинчи (улардан камида 3 нафари дарвозабон бўлиши шарт)дан иборат кенгайтирилган таркибни тақдим этишлари керак бўлади. ФИФА дедлайнига қадар эса юқоридаги кенгайтирилган таркибдан 14 нафар ўйинчи (улардан камида 2 нафари дарвозабон бўлиши шарт) якуний "заявка"га киритилади. Якуний рўйхатдагилардан кимдир жиддий жароҳат олиб қолса ёки бетоб бўлиб қолса ўша жамоанинг мундиалдаги биринчи ўйинига 24 соат вақт қолгунга қадар кенгайтирилган таркибда бўлганлар (бу ўринда 25 кишилик кенгайтирилган рўйхатда бўлмаган футзалчини қўшиш мумкин эмас)дан бирини ўрнига "заявка" қилиш мумкин.


Мундиал формати

Мусобақада 24 жамоа 6 гуруҳга бўлинган, ҳар бир гуруҳда тўрттадан терма жамоа жой олган. Ҳар бир гуруҳнинг дастлабки икки ўрин эгалари (биринчи ва иккинчи ўринни олганлар) ва учинчи ўринни қўлга киритганлар орасидан энг яхши 4 жамоа нимчорак финалга йўл олишади. Бу гуруҳдан чиқиш учун жуда яхши имконият дегани.

Гуруҳда жамоаларнинг ўрни қуйидаги тартибда аниқланади:

1. Очколар;

2. Тўплар нисбати;

3. Киритилган голлар сони.

Агар икки ёки ундан кўпроқ жамоанинг кўрсаткичлари юқоридаги 3 критерияда ҳам бир хил бўлиб қолса, у ҳолда қуйидаги кўринишда аниқланади:

4. Кўрсаткичлари бир хил бўлиб қолган жамоаларнинг гуруҳдаги ўзаро ўйинларда қўлга киритган очколари;

5. Кўрсаткичлари бир хил бўлиб қолган жамоаларнинг гуруҳдаги ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати;

6. Кўрсаткичлари бир хил бўлиб қолган жамоаларнинг гуруҳдаги ўзаро ўйинларда киритган голлари сони;

7. Гуруҳ ўйинларининг барчасидаги "fair play" очколар:

a) Сарқи карточка: -1 очко;

b) Қизил карточка (иккинчи сариқ карточкадан кейинги): -3 очко;

c) Тўғридан-тўғри қизил карточка: -4 очко;

d) Сариқ карточка ва иккинчи сариқсиз тўғридан-тўғри қизил: -5 очко;

8. ФИФА ташкилий қўмитаси ташлайдиган қуръа.

Кўриб турганингиздек, гуруҳда имкон қадар кўпроқ гол уриб, камроқ ўтказиб юбориш муҳим. Шунингдек, сариқ ва қизил карточкаларга ҳам эҳтиёт бўлавериш керак. Карточкалар сабаб кимдир плей-оффдан қуруқ қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Футзал. Жаҳон чемпионати-2021да видео ёрдамчи ишлатилади

Плей-офф формати

Плей-оффдан бошлаб беллашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланса, томонлар ҳар бири 5 дақиқадан иборат қўшимча иккита бўлим ўйнашади. Агар экстра таймларда ҳам дуранг натижа сақланиб қолса, у ҳолда томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилишади. Лекин, учинчи ўрин учун баҳс (агар у финалдан олдин ўтказилса)да асосий вақтда мувозанат тенг бўлиб қолса, томонлар қўшимча бўлимлар ўйнашмайди ва ғолиб номини аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Маълумот учун, ФИФА эълон қилган тақвимга кўра, мундиалнинг учинчи ўрин учун учрашуви ва финали орасида 2 соатлик фарқ бор. Ҳар икки ўйин Каунасдаги аренада ўтади. Демак, учинчи ўрин учун баҳсда дуранг қайд этилса, дарҳол пенальтилар кўрамиз.

Шу ўринда яна бир қўшимча: Ёдингизда бўлса, 2016 йил Тошкентда ўтказилган футзал бўйича Осиё чемпионатининг ярим финалида Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишган. Ўша учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида тугаган, иккита қўшимча бўлимларда эса аввал Апиват жамоасини олдинга олиб чиққан, кейин эса Артур Юнусов ҳисобни 2:2 кўринишга келтириб қўйган. Якунда эса Мендез бошчилигидаги жамоамиз пенальтилар сериясидаги ғалаба эвазига финалга йўл олишган.


Қуйида Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги ўйинлари тақвимини келтириб ўтамиз.

Футзал бўйича ЖЧ-2021

Литва

"B" гуруҳи, 1-тур

12.09.2021

Вилниус, "Avia Solutions Group Arena"

Ўзбекистон - Гватемала

2-тур, 15.09.2021

Вилниус, "Avia Solutions Group Arena"

Ўзбекистон - Россия

3-тур, 18.09.2021

Вилниус, "Avia Solutions Group Arena"

Миср - Ўзбекистон


ЖЧ-2021 рамзи - Ivartito

Литвада ўтадиган Жаҳон чемпионатининг рамзи - Ivartito. ФИФА матбуот хизмати Ивартито билан тасвирга олинган махсус роликни чиқарди. Унда мусобақа рамзи мундиал ўтадиган Вильнюс, Каунас ва Клайпеда шаҳарларида рақсга тушади. Ташкилотчилар дунёдаги барча футзал ишқибозларидан Ивартитонинг рақсини такрорлаб кўришга уриниб кўришлари мумкинлиги таъкидлашди. Маълумот учун Ивартито бу - лайлак. Лайлак Литвада 1973 йилдан бери миллий қуш ҳисобланади. У ерда лайлакни гармония, бахт ва омад келтиради деб ҳисоблашади.



Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика