Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди
06 май 2016 13:42
Янгиликлар
Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди
Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Осиёнинн энг кучли 12 клуби 4та гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришади. Улар орасида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" клуби ҳам бор. Қуръага кўра Ўзбекистон чемпиони "B" мусобақанинг амалдаги ғолиби Эроннинг "Тасисат Дарёи" ва Ливаннинг "Ал Маядин" клубларига қарши кураш олиб борадиган бўлди.
"A" гуруҳи: "Чонбури Блювейв" (Таиланд), "Нагоя Оушенс" (Япония), "Вик Виперс" (Австралия).
"B" гуруҳи: "Тасисат Дарёи" (Эрон), "Ал Маядин" (Ливан), "Олмалиқ" (Ўзбекистон).
"C" гуруҳи: "Нафит Ал Васат" (Ироқ), "Далиан Юан Династи" (Хитой), "Дибба Ал Хиссин" (БАА).
"D" гуруҳи: "Санна Кан ХОА" (Вьетнам), "Ал Садд" (Қатар), "Таиповер" (Хитой Тайпеи).
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 15-23 июль кунлари Бангконк шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар