UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  1 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  3 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  2 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  6 12:15Мареска "Челси" нима учун Галлахерни сотишга мажбурлигини тушунтирди  0 11:55"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 11:03Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0 10:34«Тоттенхэм» 75 миллионга ҳужумчи сотиб олади  2 10:02«Ньюкасл» Англия терма жамоаси аъзосини 70 миллион еврога сотиб олади  8 09:31Давид де Хеа фаолиятини Европанинг ТОП-5 чемпионатида давом эттиради  3 09:03Карло Анчелотти Беллингемнинг ҳаракатидан норози? Нега?  6 08:35Хулиан Альварес фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради  9 08:08Федерико Кьеза фаолиятини Италиянинг бошқа бир топ клубида давом эттириши мумкин  2

Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича тўртинчи жаҳон чемпионатига 2000 йилнинг 18 ноябрь–3 декабрь кунлари Гватемала мезбонлик қилди. Турнирда 6 конфедерациядан 16 мамлакат иштирок этди. Шу жумладан, Осиё футбол конфедерациясидан қитъа чемпионатида дастлабки уч ўринни эгаллаган Эрон, Таиланд ва Қозоғистон терма жамоалари мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Осиё кубогида қатнашди. Эрон, Япония, Қирғиз Республикаси ва Макао билан бир гуруҳдан ўрин олган "оқ бўрилар" гуруҳда 3-ўринни эгаллаган ҳолда мусобақа билан хайрлашди ва мундиалга чиқа олмади.

Гватемала мезбон сифатида мундиалда иштирок этган бўлса, турнир ушбу жамоа учун ёрқин хотиралар билан ёдда қолмади, сабаби марказий америкаликлар Бразилиядан 29 та гол қабул қилиб олди. Гуруҳда фақатгина ўша вақтда Осиё футбол конфедерацияси таркибида бўлган Қозоғистон мағлуб этилди.

Мундиал тарихда ўзига хос бурилиш ясади. Сабаби, мухлислар янги чемпионни кўришга муваффақ бўлишди. Бразилиянинг гегемонлигига Испания чек қўя олди. "Қизил фурия" 4 йил олдин финалда учралган мағлубият учун финалда ўч олди ва тарихий натижани қайд этди. Россия бу сафар бронза учун ўйинда имкониятни бой берди, Португалия русларни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу мусобақани умумий ҳисобда 94179 нафар мухлис бевосита ареналардан кузатиб борди.

Ушбу мундиалда ҳам 4 йил аввалгисида бўлгани каби бразилиялик Мануэл Тобиас энг яхши тўпурарликни ҳам, энг яхши ўйинчи номини ҳам ўзиники қилади. Шунингдек, кейинчалик футзалнинг ёрқин юлдузига айланган Фалькао ҳам айнан Гватемалада жаҳон чемпионатларидаги дебютини нишонлаган.

Бироқ "қизил фурия" иккинчи босқичда жуда катта йўқотишларга учради. Хорватияга қарши ўйинда жамоанинг икки асосий дарвозабони Гильермо Мартин ва Луис Амадо жароҳат олди. Гильермо ўйин аввалидаги қизишиб олиш машғулотида жамоадоши томонидан йўлланган зарбани қайтариш чоғида қўлини синдириб олди. Амадо асосий таркибда майдонга тушди, бироқ ўйин давомида чап оёғини синдирб олди. Жамоа шифокори зудлик билан тезёрдам машинаси орқали икки дарвозабонни яқин атрофдаги шифохонага олиб кетди. Шундан сўнг 32 ёшли Хесус Клавериа дебют қилди. У мусобақага учинчи дарвозабон сифатида ташриф буюрган бўлса-да, кейинчалик Испания футзали тарихидаги энг буюк дарвозабонлардан бирига айланди.

Шу билан бирга, Испанияда яна бир захира дарвозабонига эҳтиёж туғилди ҳамда Рикардо Хименес жалб этилди. Унинг чақирилиши ўзига хос воқеага айланган. Захира варианти сифатида кўрилгач, Хименесни зудлик билан топиш кераклиги маълум қилинади, бироқ бу борада муаммолар юзага келади. Унинг уяли телефони ўчирилган, хонадонидаги стационар телефонда ҳам алоқа мавжуд эмасди. Хуан Педриньо исмли вакилни уни топиш учун жўнатишади. Хименес кечки вақтини тунги клубларда ўтказган, бироқ вакил уни ҳеч қаердан, на уйидан, на тунги клублардан топа олмайди. Педриньо доим у борган жойга дарвозабон у ерни тарк этгандан кейин борган. Хуллас, захира посбони тонгда "топилди" ва тезда Испаниядан Гватемала сари йўлга отланди. Хименес майдонга туширилмади, аммо иккинчи дарвозабон сифатида жаҳон чемпиони соҳиби бўлди. 

"Қизиғи шундаки, гарчанд майдонга тушмаган бўлсам-да, суратим ўша даврда мухлислар орасида энг кўп томоша қилинган", дея хотирлайди Рикардо Хименес.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Лосано мазкур чемпионликни "биринчи бўса каби ҳеч қачон унутилмас" дея таърифлади.

"Тақиқланганига қарамай, хонада карта ўйнаш учун йиғилардик, меҳмонхонада бериладиган таомлар яхши бўлмагани учун биргаликда McDonald's гамбургерларини истеъмол қилардик. Шу каби оддий сабаблар туфайли кўп йиғилардик ва бу бизни бирлаштиришга ёрдам берди", дея хотирлайди ҳужумчи Пауло Роберто.

1-босқич

"A" гуруҳи

18 ноябрь
Гватемала — Португалия — 2:6
Бразилия — Қозоғистон— 12:1
21 ноябрь
Португалия — Бразилия — 0:4
Қозоғистон — Гватемала — 5:6
23 ноябрь
Португалия — Қозоғистон — 6:2
Гватемала — Бразилия — 2:29

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия330045-39
Португалия320112-86
Гватемала310210-403
Қозоғистон30038-240


"B" гуруҳи

20 ноябрь
Уругвай — Таиланд — 4:1
Миср — Нидерландия — 3:5

22 ноябрь
Таиланд — Миср — 0:7
Нидерландия — Уругвай — 3:1

23 ноябрь
Нидерландия — Таиланд — 6:1
Миср — Уругвай — 4:2

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Нидерландия330014-59
Миср320114-76
Уругвай31027-83
Таиланд30032-170


"C" гуруҳи

19 ноябрь
Россия – Хорватия — 4:2
Австралия — Коста-Рика — 2:6

21 ноябрь
Россия – Коста-Рика — 6:1
Хорватия — Австралия — 6:0

23 ноябрь
Хорватия — Коста-Рика — 4:1
Россия – Австралия — 10:1

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Россия330020-49
Хорватия320112-56
Коста-Рика31028-123
Австралия30033-220


"D" гуруҳи

20 ноябрь
Куба — Испания — 0:9
Эрон — Аргентина — 1:2

22 ноябрь
Аргентина — Куба — 8:1
Испания — Эрон — 7:2

23 ноябрь
Эрон — Куба — 3:0
Аргенина — Испания — 0:3

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания330019-29
Аргентина320110-56
Эрон31026-93
Куба30031-200


2-босқич

"A" гуруҳи

26 ноябрь
Россия – Аргентина — 7:1
Бразилия — Миср — 12:4

27 ноябрь
Россия – Миср— 4:6
Аргентина — Бразилия — 1:4

29 ноябрь
Миср— Аргентина — 3:4
Россия – Бразилия — 2:6

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия330022-79
Россия310213-133
Миср310213-203
Аргентина31026-143


"B" гуруҳи

25 ноябрь
Нидерландия — Португалия — 1:3
Испания — Хорватия — 5:0

26 ноябрь
Хорватия — Нидерландия — 5:2
Португалия — Испания — 1:3

28 ноябрь
Португалия — Хорватия — 3:1
Нидерландия — Испания — 0:7

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания330015-19
Португалия32017-56
Хорватия31026-103
Нидерландия30033-150


Ярим финал

Испания — Россия 3:2

Бразилия — Португалия 8:0

3-ўрин учун

Россия — Португалия 2:4

Финал

Испания — Бразилия 4:3

ГолларДаниэль (2, пен.), Хави Санчес (20), Хави Родригес (36, 39) — Андерсон (18), Маноэль Тобиас (30), Вандер Кариока (35)


Ўтказилган жойи: Гватемала
Ўтказилган шаҳарлар: 1 (Гватемала сити)
Ўтказилган санаси: 18 ноябрь - 3 декабрь, 2000 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 94179 (ҳар ўйинга 2354)
Урилган голлар: 302 (ҳар ўйинга 7.55та гол)
Тўпурар: Маноэл Тобиас (Бразилия, 19та гол)
Энг яхши ўйинчи: Мануэл Тобиас (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия


Совриндорлар
Чемпион
- Испания
Иккинчи ўрин - Бразилия
Учинчи ўрин - Португалия
Тўртинчи ўрин - Россия 

Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика