UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  5 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  7 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  1 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  12 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  12 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  7 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87

Футзал. Жавлон Аноров: “Жаҳон чемпионатига тайёргарлик пухта олиб борилмоқда” Янгиликлар

Футзал. Жавлон Аноров: “Жаҳон чемпионатига тайёргарлик пухта олиб борилмоқда”

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз ўз тарихида илк бор мундиалда қатнашади. Шу боис футзалчиларимиз куз фаслининг илк ойида бўлиб ўтадиган чемпионатга тайёргарликни анча олдин бошлашган. Биз терма жамоамиз аъзоси Жавлон Аноровдан тайёргарлик ҳусусий интервью олишга қарор қилдик. Футзалчимизга дастлаб “Олмалиқ” жамоасининг клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги иштироки ҳақида саволлар бердик.

- Яқинда “Олмалиқ” сафида Таиланддаги клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашиб қайтдингиз. Мусобақа ҳақида нималар дея оласиз?

- Ҳақиқатдан ҳам, Таиландда Осиё қитъасининг энг кучли клублари иштирокида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда биз Эроннинг “Тасисат Дарёи” ва Ливаннинг “Ал Маядин” клублари билан кураш олиб бордик. Биринчи турда мусобақанинг амалдаги ғолиби бўлган эронликларга қарши тўп тепдик. Қийин кечган баҳсда кичик ҳисобда мағлуб бўлдик. Омад туфайли мағлуб бўлдик дея оламан. Иккинчи турда “Ал Маядин” билан дуранг ўйнаб гуруҳда иккинчи ўрин билан чорак финалга чиқдик.

Тан олиш керак иккала баҳс ҳам жуда оғир ўтди. Чорак финалда мусобақа мезбони “Чонбури Блювейв”га қарши ўйнадик. Баҳсни ёмон бошламагандик. Биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришдик. Бироқ Даврон Чориевнинг қизил карточка олиши ва Шуҳрат Тожибоевнинг жароҳат олиши бизга қимматга тушди. Шу боис юришимизни чорак финалда тўхтатишга мажбур бўлдик.


- Таркибга бошқа клублардан терма жамоа аъзоларининг қўшилгани қанчалик ёрдам берди?
- Тўғри Таиландга биз билан “Ардус”нинг икки футзалчиси Фарҳод Абдумавлонов ва Даврон Чориев, “Дўстлик АИН” клубидан Феруз Фаҳриддинов ҳам борди. Улар терма жамоамиз аъзолари ҳисобланишади. Шубҳасиз улар билан “Олмалиқ” анча кучайди. Учала ўйинчи ҳам гуруҳ босқичида гол уришга муваффақ бўлгани сўзимга исбот бўлади.

- Мусобақада илк бор қатнашган “Олмалиқ” олдига қандай вазифа қўйилганди?

- Биринчи марта бўлса ҳам мақсадимиз камида ярим финалга чиқиш эди. Афсуски юқорида айтганимдек мусобақа мезбонлари билан баҳсда айрим факторлар туфайли имкониятни бой бериб қўйдик. Насиб қилса келгуси йилда ҳам Осиё чемпионатида иштирок этамиз. Бу сафар натижамизни яхшилаймиз деб ўйлайман.

- Энди терма жамоа ҳусусида гаплашсак. Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Ўзбекистон терма жамоаси Колумбиядаги мундиалга тайёргарликни анча олдин бошлаган. Ҳозирда тайёргарлигимиз ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Асосан жисмоний ва тактик машғулотлар ўтказилмоқда. Таъкидлаш лозимки машғулотлар анча кучайтирилган ва тезкор режимда бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистон терма жамоаси билан ўйинлардан олдин фикрларингиз?

Қозоғистон терма жамоаси УЕФА аъзоси ҳисобланади. Терма жамоа сафида бразилиялик футзалчилар бор. Шу боис улар жуда кучли. Иккала ўртоқлик учрашуви ҳам оғир ўтиши аниқ. Бош мураббий Хосе Мария Мендез доим ўртоқлик учрашувлари кучли жамоаларга қарши ўтишини истайди. Шу сабабли ҳам айнан Қозоғистон терма жамоаси танланди. Машқда қийин бўлса жангда осон бўлади. Қўшниларимиз ҳам бизга ўхшаб мундиалга тайёргарлик кўришмоқда. Шу боис иккала жамоа ҳам ўз мақсади сари интилишда давом этади.


Гуруҳимизда мусобақа мезбони Колумбия, жаҳонинг энг кучли футзалчиси ўйнаётган Португалия ва Панама терма жамоалари бор. Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?  
- Ҳар қандай мусобақада мезбон жамоа кучлироқ ўйнайди. Биз буни февраль ойида Тошкентдаги Осиё чемпионатида исботладик. Колумбия ҳам ўз мухлислари қаршисида ғолиб бўлишни истайди. Панама терма жамоасига кўпчилик аутсайдер мақомини бермоқда. Шахсан мен бундай демаган бўлардим. Мен учун Панама эмас Португалия аутсайдер.

- Мундиалга 1 ой вақт қолди. Футзалчилар мусобақага қай даражада тайёр деб ўйлайсиз?

- Жаҳон чемпионатига 1 ой вақт қолганига қарамай барча йигитлар тайёргарликни давом эттиришмоқда. Мураббийлар терма жамоани айнан сентябрь ойи бошига жисмонан тайёр ҳолатга олиб бориш учун махсус дастур асосида ишлашмоқда. Қозоғистондан ташқари Эрон ва Европанинг кучли жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади. Ўша баҳслар орқали Колумбиядаги мундиалга пухта тайёрланамиз деб ўйлайман.

Ўзбекистон терма жамоаси биринчи бор Жаҳон чемпионатида қатнашмоқда. Жамоамиздан қандай натижа кутсак бўлади?

- Илк бор мундиалда иштирок этишимизга қарамай ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон мамлакатида футбол ва футзал ривожланаётганини бутун дунёга кўрсатиш учун океантортига борамиз. Насиб қилса юзимиз ёруғ ҳолда юртимизга қайтамиз.

Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика