UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  0 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  1 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  13 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  6 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0

Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди Янгиликлар

Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди

Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаси F гуруҳи нинг 3-турида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рақиби Қирғизистон терма жамоаси бўлади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади. 



Қирғизистон миллий терма жамоаси Осиё қитъасининг етакчи жамоалари сафидан ўрин олган. Жаҳон тасниф жадвалида Қирғизистон айни пайтда 46-ўринни эгаллаб келмоқда.

Қирғизистон Республикаси мустақилликка эришгач, спортнинг футзал турини ривожлантиришга катта эътибор бериб келмоқда. Мамлакат миллий терма жамоаси 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлабки халқаро учрашувини 1999 йилнинг 5 мартида Сингапур термасига қарши ўтказган ва 9:5 ҳисобида ғалаба қозонган. Ён қўшниларимизнинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси 2006-йилнинг 10-феврал санасига тўғри келади. Ўшанда қирғизистонликлар Гуамни 14:0 ҳисобида доғда қолдиришган. Энг йирик мағлубиятни эса 1999-йилда Эрон терма жамоасидан қабул қилиб олган – 0:21.

Осиё чемпионатларида 1999-йилдан буён қатнашиб келади. Финал раундига 14 марта чиқишга муваффақ бўлган. Энг яхши натижаси бронза медали. 2005-йили Ветнамда ўтказилган Осиё кубогида Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ярим финалда имкониятни Эрон ва Японияга бой беришган. 3-ўрин учун ўйин ўтказилмаган ва ҳар иккала жамоага бронза медаллари берилган. 2006, 2007-йилги Осиё кубокларида эса 3-ўрин учун баҳсда имкониятни бой берган. Бу йиллар Қирғизистон футзалининг энг гуллаган даври эди.

2022 йилги Осиё кубогининг саралаш баҳсларидан ўта олмай, биринчи марта қитъа чемпионатини ўтказиб юборган. 2023-йилда терма жамоа рулига испаниялик мутахассис Луис Бернат Молина бош мураббий этиб олиб келинди. Мазкур мутахассис таркибда авлодлар алмашинуви жараёнини муваффақиятли амалга оширди. Қирғизистон терма жамоаси 2024-йили Осиё чемпионатига қайтди. Гуруҳ баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, нимчорак финалда Эронга 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Айни пайтга келиб Луис Бернат Молина “Барселона” футзал клуби мураббийлар штабига киритилган. Шу боисдан ҳам мазкур саралаш баҳслари якунлангач, Молина Қирғизистон терма жамоасини тарк этади ва Каталонияга йўл олади.

Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубоги финал босқичида 16 марта қатнашиб, 72 учрашувда майдонга тушган: 30 та ғалаба, 12 та дуранг, 30 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 224:264, -40. Жамғарилган очколар – 102 та.

Ўзбекистон терма жамоаси билан халқаро майдонларда 15 марта куч синашган бўлиб, фақатгина 1 та ўйинда ғалаба қозонган. 2 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 12 та учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан интиҳо топган.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика