Футзал. Бугун 1-лига баҳслари бошланади
25 июл 2017 10:52
Янгиликлар
Футзал. Бугун 1-лига баҳслари бошланади
Кеча ЎФА биносида Биринчи лига жамоалари ўртасида 2017 йилги Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланди.
Бу сафарги баҳсларда олтита жамоа иштирок этади. Булар: Жиззах, "Урганчтрансгаз", "Булоқбоши", ЎзДТВ, Марғилон ва Бухоро. Ўтган йилги беллашувларда тўртта жамоа иштирок этган эди. Жамоалар гуруҳ тизимида кураш олиб борадилар. Ғолиб 5 тур натижаларига кўра аниқланади. Қуйида Биринчи лига 1 кун тақвимини келтириб ўтамиз:
Биринчи лига
1-тур, 25.07.2016
12:00. "Урганчтрансгаз" - "Жиззах"
13:30. "Булоқбоши" - ЎзДТВ
15:00. "Марғилон" - "Бухоро"
Барча ўйинлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ўтказилган Биринчи лига баҳсларида "Жиззах" жамоаси ғолибликни қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар