UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  6 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

Футболимизнинг шифокорларсиз олами Янгиликлар

Футболимизнинг шифокорларсиз олами

Теглар :  Аброр Пирриев
Миллий терма жамоа ва “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали танилган шифокор Аброр Пирриев футбол оламида ҳамкасбларига нисбатан эътиборнинг пастлигини таъкидлади.

"Футбол оиласида "Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш" маросими бўлиб ўтди. Тадбир ҳақида айтишганида "Бундай маросимларда узоқ йиллардан буён эътибордан четда қолиб келаётган футбол шифокорлари "коронавирус шарофати" билан, пандемия давридаги камтарона хизматлари учун, ҳеч бўлмаса бу йил эътироф этилар экан-да”, деган ўй ўтганди хаёлимдан. Чучварани хом санаган эканмиз. Тадбирда, турли номинацияларда тақдирлашди. Улар у́з йу́лига.., аммо замон зайли билан шифокорлар миллат қаҳрамони сифатида ардоқланаётган бугунги даврда, касаллик ўчоғида ишлаётган шифокорлардан қолишмай, уйи – оиласи олдига бормай, мураббию футболчилар яшаётган "база"да истиқомат қилиб, кеча-кундуз уларнинг иссиқ-совуғидан хабардор бўлган жамоа шифокорларидан бирортаси ушбу тадбирга таклиф қилинмади. Номинация ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. ("Рубин" шифокори ўйин маҳали тез тиббий ёрдам кўрсатгани учун олган совриннинг бу мавзуга умуман алоқаси йўқ)

Пандемия даврида чемпионатни давом эттириш йўлида, касаллик авж олган жамоани "оёққа турғазиш" учун фидокорона меҳнат қилган (ҳеч қандай қўшимча маблағ ёки рағбатлантиришларсиз) "Бунёдкор" шифокори Қаҳрамон Нурмуҳаммедов, АГМК шифокори Ислом Абаев, "Пахтакор" врачи Умид Баҳромов , "Металлург" шифокори Дилшод Ашировлар ҳеч бўлмаганда умумий эътирофга лойиқ эдилар. 

Шифокорларимиз маросимларга чақирилишлари учун ёки мутасаддилар уларнинг қўлини сиқиб қўйиши учун ишлашмайди, уларга совриннинг ҳам кераги йўқ аслида. Меҳнатларининг унуми улар учун совға. Аммо бир оғиз ташаккур ва беминнат меҳнатларининг эътирофи уларга янада ғайрат ва куч бағишлаши аниқ эди.

Барча жамоа шифокорлари ва уларнинг хизматларини билгувчи каминанинг мутасаддилардан бир илтимосим бор. Биз футбол шифокорлари ичида, пандемия даврида  энг кўп тер тўкишган ва муносибларимиз – юқорида номлари келтирилган шифокорларимизнинг клубларига ақалли "ташаккурнома" йўллаб қўйсалар инсофдан бўлур эди", дейди Аброр Пирриев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика