

ЖЧ саралаш ўйинларида допинг текширув назорати айнан ФИФА томонидан белгиланиб, уни амалга оширишгина ОФК зиммасидаги вазифадир.
Бундай текширувлар муҳим халқаро ўйинлар аввалидан ўтказиладиган одатий тадбир ҳисобланади. Бунда мусобақа шаффофлиги ҳамда футболчилар професионаллиги назорати устивор қилиб олинган. Бу йўлдаги самарадорлик учун нафақат ўйиндан кейин, балки тайёргарлик мобайнида ҳам қўққисдан текширувлар ўтказиш тажрибаси анчадан буён маълум. Масалан шахсан ўзим ФИФА ва ОФК допинг офицери сифатида бундай текширув тадбирларида бир неча бор иштирок этганман
Хуллас, футбол атрофидаги турли мавзуларга кўп ҳам эътибор бермасдан, бор ҳиссиётимизни майдонда футболчиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратганимиз мақбулдир.


