UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  12 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  8 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   50 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   39 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Аброр Пирриев Родрининг гапларига муносабат билдирди Янгиликлар

Аброр Пирриев Родрининг гапларига муносабат билдирди

Испания терма жамоаси футболчиси Родри яқинда оғир тақвимдан нолиди.

Хусусан моҳир ярим ҳимоячи шундай деган: "Одамлар фақат ўйинни кўради, лекин олдинги давр, тайёргарлик, саёҳат, меҳмонхонада ўтказилган вақт ҳам бор. Ростини айтсам, бу борада нимадир қилиш керак. Ўйинлар кўпайиб бормоқда ва бу тўхтайдиганга ўхшамайди".

"Сиз футболчилар ҳақида қайғуришингиз керак. Мен буни жуда яхши тушунаман. Футбол бизнес эканини биламан, бунинг учун катта пул жалб этилишини ҳам биламан, лекин спортчиларга ғамхўрлик қилишингиз керак бўлган нуқта ҳам бор". (Маълумот учун, Родри бу мавсум "Манчестер Сити" таркибида 50та учрашувда майдонга тушди).



"Локомотив" бош шифокори Аброр Пирриев соҳа мутахассиси сифатида Родрининг гапларига қуйидагича муносабат билдирди:


"Аввало у ўтган мавсум 50та ўйин ўтказгани ва бу профессионал футболчи учун меъёрий миқдор эканини айтиб ўтмоқчиман. Умуман олганда, ҳар қандай футболчи мавсумни бир хил "темп"да, яъни узун танаффусларсиз ўтишини хоҳлайди. Чунки профессионаллар учун ўйин бу чинакам машғулот ҳамдир.
АПЛ тақвимида турлар оралиғи ўртача 5-6 кунни ташкил этади. Бу оптимал оралиқ. Ва йиллик тақвим ҳадеганда ўзгаравермайди-ки, бу билан клуб мукаммал режа тузиб олишига имкон яратилади".

"Энди бошқа ҳолатга тўхталсам. Дейлик, айрим чемпионатларда жамоа йиғин ўтказиб, мавсумни бошлаб олгач, 2-3 тур ўтар-ўтмас ёки давранинг маълум қисмида танаффуслар юзага келади. Жамоа нима қилади? Жисмоний ҳолат ва ўйин амалиётини ушлаб туриш учун тағин ўқув-машғулот йиғинини ўташга киришади. Футболчи энг ёмон кўргани ўқув-машғулот йиғинлари. Чунки жамоа кучайтирилган тартибда ишлаши зарур. Яқиндагина зўриқишлардан ўтиб чемпионатга етиб келган футболчи организми учун бу қўшимча стресс олиб келади".

"Ўхшатиш ўрнида буни тезлик олиб улгурган поездга қиёслаш мумкин. Поезд керакли тезликни олиб, равон ҳаракат даражасига чиққунига қадар зўриқиб, тутун бўралатиб, бирор муддатда керакли тезликка эришади. Сўнгра шу тезликда равонгина манзилига етиб боради – худди АПЛ жамоаси каби. Бошқа бир чемпионатдаги поезд эса энди тезлик олиб равон ҳаракатга шайланганда, аллақандай бекатда тўхтаб ўтишига тўғри келади. Бекатда тўхтаган поезд яна аввалги тезлик билан равон ҳаракатга етгунига қадар ўша тутун бўралатиш-у, ўша зўриқиш..."

"Хуллас, чемпионат давомида бир маромда давом этадиган ўйинлар кўплигидан нолиётган Родри, бошқа бир - ўйинлар сони кам бўлса-да, узундан-узун йиғинлар-у, тўхталишлар сабаб қайта йиғин ўтиш мобайнидаги машғулотлар ҳамда ўртоқлик ўйинлари ила АПЛ ўйинчисидан кўпроқ юклама олиб улгуриладиган чемпионатда тўп тепиб кўрганида эди..."

"Умуман олганда, ҳар қандай профессионалга ўйин машғулотдан маъқулроқ.Чунки ўйин футболчига завқ бағишлайди, тажриба ва танилиш имконини беради, қолаверса маблағ олиб келади. Организм тикланишига келсак, бу борада АПЛ мутахассисларининг тайёргарлик режасини тузишдаги тажрибаси-ю, тиббий қувватлов имкониятлари керагидан-да ортиқ эканига шубҳа йўқ".

"Алқисса, мўмайгина даромад эвазига барча жиҳатлар ёзиб ўтилган шартномага қўл қўйган профессионалнинг тақвим зичлиги борасидаги норизолиги-ю, ғамхўрлик ҳақидаги даъвоси етарли асосга эга эмас".


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика