UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  1 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  13 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  37 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Футболимизнинг шифокорларсиз олами Янгиликлар

Футболимизнинг шифокорларсиз олами

Теглар :  Аброр Пирриев
Миллий терма жамоа ва “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали танилган шифокор Аброр Пирриев футбол оламида ҳамкасбларига нисбатан эътиборнинг пастлигини таъкидлади.

"Футбол оиласида "Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш" маросими бўлиб ўтди. Тадбир ҳақида айтишганида "Бундай маросимларда узоқ йиллардан буён эътибордан четда қолиб келаётган футбол шифокорлари "коронавирус шарофати" билан, пандемия давридаги камтарона хизматлари учун, ҳеч бўлмаса бу йил эътироф этилар экан-да”, деган ўй ўтганди хаёлимдан. Чучварани хом санаган эканмиз. Тадбирда, турли номинацияларда тақдирлашди. Улар у́з йу́лига.., аммо замон зайли билан шифокорлар миллат қаҳрамони сифатида ардоқланаётган бугунги даврда, касаллик ўчоғида ишлаётган шифокорлардан қолишмай, уйи – оиласи олдига бормай, мураббию футболчилар яшаётган "база"да истиқомат қилиб, кеча-кундуз уларнинг иссиқ-совуғидан хабардор бўлган жамоа шифокорларидан бирортаси ушбу тадбирга таклиф қилинмади. Номинация ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. ("Рубин" шифокори ўйин маҳали тез тиббий ёрдам кўрсатгани учун олган совриннинг бу мавзуга умуман алоқаси йўқ)

Пандемия даврида чемпионатни давом эттириш йўлида, касаллик авж олган жамоани "оёққа турғазиш" учун фидокорона меҳнат қилган (ҳеч қандай қўшимча маблағ ёки рағбатлантиришларсиз) "Бунёдкор" шифокори Қаҳрамон Нурмуҳаммедов, АГМК шифокори Ислом Абаев, "Пахтакор" врачи Умид Баҳромов , "Металлург" шифокори Дилшод Ашировлар ҳеч бўлмаганда умумий эътирофга лойиқ эдилар. 

Шифокорларимиз маросимларга чақирилишлари учун ёки мутасаддилар уларнинг қўлини сиқиб қўйиши учун ишлашмайди, уларга совриннинг ҳам кераги йўқ аслида. Меҳнатларининг унуми улар учун совға. Аммо бир оғиз ташаккур ва беминнат меҳнатларининг эътирофи уларга янада ғайрат ва куч бағишлаши аниқ эди.

Барча жамоа шифокорлари ва уларнинг хизматларини билгувчи каминанинг мутасаддилардан бир илтимосим бор. Биз футбол шифокорлари ичида, пандемия даврида  энг кўп тер тўкишган ва муносибларимиз – юқорида номлари келтирилган шифокорларимизнинг клубларига ақалли "ташаккурнома" йўллаб қўйсалар инсофдан бўлур эди", дейди Аброр Пирриев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика