UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  3 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  31 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

Футболдаги сўқирлик Янгиликлар

Футболдаги сўқирлик

Теглар :  Нефтчи
Футбол баҳори бошланишига оз қолди. Клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни қизғин руҳда олиб боришмоқда.

Бир қатор мутахассислар Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги мавсумда Про-лигани "ёндириши" ҳақида гапиришяпти. Узун-қулоқ миш-мишларга кўра, ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа катта пулларни сарфлашга шайланяпти. Албатта, ажойиб мухлислар, бой тарихга эга клубнинг юқори дивизионда ўйнаши яхши ва барчамиз учун қизиқ. Лекин, суньий равишда "ёндирилган" моторнинг қуввати қанчага етади? Юқоридан келаётган пуллар тўхташи билан тутаб-тутаб, ўчиб қолмайдими?

2 январь куни вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуси билан жамоанинг янги бош мураббийи таништирилди. "Нефтчи" Илҳом Мўминжоновни танлади (ушбу мураббий Бозоровнинг Намангандаги ҳокимлик даврида "Навбаҳор"да фаолият юритган эди). Ўйлашимча, фарғоналиклар мураббий танлашда адашишмади. Мўминжонов ҳамда клубнинг айни пайтдаги ҳолати бир-бирига жуда мутаносиб — ҳар иккови ўрнидан туриши, ўзига тикилган кўзларга алланималарни исботлаши керак.

Лекин, кейинги воқелар "Нефтчи" раҳбарияти ривожланиш учун хато (менимча) йўлни танлагани тўғрисида таассурот қолдирмоқда (менда). Дастлаб, ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилардан фақат 4 нафари ушлаб қолинди ва таркиб кучайтирилиши эълон қилинди. Кейинроқ клуб машғулотларида Суперлига клубларида тўп тепиб келган Шавкат Муллажонов, Тоҳир Шамситдинов, Акбар Тўрев, Аъзам Аълиев, Шерзод Каримов кўриниш берди. Яна бир қатор тажрибали ўйинчилар билан музокара ўтказилаётгани ва легионер олиб келиниши ҳақида эшитяпмиз. Узун-қулоқ гапларга қараганда, кўпни кўрган футболчиларга жуда катта (Суперлига даражасига нисбатан юқори) маош таклиф қилинмоқда.

Афсуски, тарих ривожланишнинг бу йўли не қадар хатолигини исботлашдан, футбол кишилари ўша хатоларни такрорлашдан чарчамайди. Балки, тепадан келаётган пуллар оқими ҳеч қачон тугамайди, деб ҳисоблашар. Аммо, таркибида жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" ғолиби ўйнаган клуб инқироз ёқасига келиб қолиши учун неча йил кифоя қилди?

Ўзгаришлар фақат бир кишининг эътибори туфайли содир бўлаётгани уларнинг муваққат эканидан дарак эмасми? Пул ажратилса, тўғри мақсадда фойдаланиш, узоқни кўзлаш вақти келгандир? 

Ўйлаб кўринг, мавсум ўртасида клубнинг молиявий аҳволи ёмонлашиб қолса, Фарғонага пул учун келган футболчилар неча кун қолишади? Умуман улар Фарғона футболи учун нима бера олишади? Мавжуд маблағни 1 йиллик ўйинчиларга эмас, жамоага қоладиган инфраструктурани яхшилашга сарфлаш, академия ҳақида ўйлаб кўриш маъқул эмасми? Шонли тарихи бор клубнинг 1 ой олдин "Турон" билан учрашувга қандай автобусда келганини ёдимизда-ку.

Афсуски, бу муаммо фақат "Нефтчи"ники эмас, ўзбек футболиники. Барчамиз бугунги кун билан яшашга ўрганиб қолганмиз. На ўтмишдан хулоса чиқарамиз, на келажак учун режа тузамиз. "Насаф", "Бунёдкор" сингари яқин тарихнинг "бойваччалари" бугун фақат академия туфайли мавжудлигини сақлаб тургани ҳақида ўйламаймиз. Барча раҳбарлар бу ҳақда фикр юритиб, хулоса чиқарадиган вақт келди назаримизда.

Бразилия термасининг собиқ сардори Фалькао шундай деган эди: "Футболдаги энг жиддий сўқирлик — фақат тўпни кўриш". Сиз қандай фикрдасиз? Энди ҳам майдон ташқариси ҳақида ўйламаймизми?

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика