UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  26 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2

"Футбол вақтини 60 дақиқа қилиш керак" — Пике футбол форматини ўзгартирмоқчи Янгиликлар

"Футбол вақтини 60 дақиқа қилиш керак" — Пике футбол форматини ўзгартирмоқчи

"Барселона"нинг собиқ сардорининг сўзларига кўра, замонавий ёшлар 90 дақиқа давомида битта ўйинни кўра олмаслигини таъкидлади ва мисол тариқасида ўз ўғлини келтирди.

Жерар Пике "Twitch" платформасида Ибаи Льанос билан суҳбат давомида Суперлига ва бугунги футбол форматини ўзгартириш зарурлигини айтиб ўтди. 

Суперлига ҳақида
"Миланга футбол ёқади, лекин у бутун ўйинни кўра олмайди: Флорентино Перес Суперлига ва бугун одамлар шартномани бошқачароқ тарзда қабул қилишлари ҳақида айтган гапларига тўлиқ қўшиламан. Бироқ Суперлига муаммони ҳал қиларди деб ҳисобламайман. Суперлиганинг тақдимоти — жиддий омадсизлик эди. Мен Флорентинони қаттиқ ҳурмат қиламан, лекин ўшанда ажаблангандим. Мен у бир ўзи лойиҳа тақдимотини ўтказаётганини кўриб, фикрларимни жамлай олмадим: бундай йўл билан у нимага эришмоқчи бўлгани тушунарсиз".

Контент ҳақида
"Бугун инсонларга майдон атрофида бўлаётган воқеалар қизиқроқ. Болалар эса 90 дақиқа баҳсни кўра олмайди. Улар ижтимоий тармоқларга ўрганган, шу сабабли икки-уч дақиқа футбол кўриб, кейин бошқа нарсага ўтиб кетишади. Одамларни якуний натижа эмас, трансферлар кўпроқ қизиқтиради".

Ўйинлар формати ҳақида
"Биз узоқ йиллар давомида фойдаланиб келган форматни ўзгартириш зарур. Осон бўлмайди, лекин жуда муҳим – спортнинг барча турларида шу каби ўзгаришлар Бизнинг вазифамиз томошабин эътиборини тортиш. Ҳозирги кунда уларнинг вақти жуда кам ва имкон борича кўпроқ маълумот олишни истайди. Қисқа, лекин шу билан бирга қизиқ маҳсулот таклиф қилиш керак. Мен ўйинлар вақтини 50-60 дақиқагача қисқартирардим – шу етарли бўларди. Ҳозирги формат анча эскирган".


Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика