UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  0 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  8 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  14 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  25 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  0 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  2 12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0 11:59"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози  1 11:35Бабаян ниҳоят Бошковични мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 10:58«Барселона» Рональд Араухога нарх белгилади  11 10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  11 10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  16 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  30 08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  2

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 4-ҚИСМ. (+10 фото) Янгиликлар

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 4-ҚИСМ. (+10 фото)

Ретросуратларнинг навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

ЕЧЛ. 1998/99 йилги мавсум. Финал. “Манчестер Юнайтед” – “Бавария” – 2:1.

“Камп Ноу”даги драма! Сер Алекс Фергюсон захирадан туширган биринчи футболчиси Тедди Шерингем ҳакам томонидан қўшиб берилган илк дақиқада Оливер Кан дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни (1:1) тенглаштиради. Кейин эса учрашувнинг 81-дақиқасида Энди Коул ўрнига майдонга тушган Оле Гуннар Сульшер сўнгги сонияларда гол уриб, “қизил иблислар”га Европа чемпионлигини тақдим этади.

Шотландия чемпионати. 2002/03 йилги мавсум. 

“Рейнжерс” билан мусобақа ғолиблигини нишонлаётган Шота Арвеладзе. 

2004-йил. 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати. Финал. Франция – Испания – 2:1.

Карим Бензема, Ҳатем Бен Арфа ҳамда Самир Насри бош соврин билан.

АПЛ. 2003/04 йилги мавсум. 

"Арсенал" мусобақа тарихида мавсумни мағлубиятсиз якунлаган илк клуб сифатида олтин кубок соҳибига айланади. “Тўпчилар” чемпионатда ўтказилган 38 турнинг 26тасида ғалаба қозониб, 12 марта рақиблар билан муроса йўлини танлаган эди. 

2009-йил. Ўртоқлик учрашуви. “Барселона” – “Бунёдкор” – 1:1. 

Голларни Карлес Пуйоль ва Сервер Жепаров урган.

Евро-2004. Гуруҳ босқичи. Голландия – Чехия – 2:3.

Ушбу баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган Павел Недвед (чапда), Ян Коллер (ўнгда) ҳамда мусобақада 5та гол билан тўпурар бўлган Милан Барош.

ЕЧЛ. 1997/98 йилги мавсум. Гуруҳ босқичи, “Барселона” – “Динамо К” – 0:4. 

Мазкур кечада киевликлар сафида хет-трик қайд этиб, порлаган Андрей Шевченко. 

ЕЧЛ. 2012/13 йилги мавсум. Ярим финал. “Боруссия Д” – “Реал” – 4:1. 

“Арилар”нинг олтин авлоди. Левандовски учрашувда “қироллик клуби” дарвозасига покер ёзиб қўйганди. 

1985-йил. 

“Рома” яримҳимоячиси – Карло Анчелотти. У римликлар сафида 1979-1987-йиллар оралиғида ҳаракат қилган. Кейинчалик “Милан”га ўтиб, футболчилик фаолиятини якунлаган. 

2003/04 йилги мавсум. ЦСКАнинг жамоавий фотосурати. 

Пастки қатор чапдан биринчи ўтирган футболчини танидингизми? 

+Бонус

1905/06 йилги мавсум. 

“Челси” дарвозабони Уильям Фулк. Футбол тарихидаги энг оғир вазнли посбонлардан бири. Унинг оғирлиги 150 кг атрофини ташкил қилган. 

Акмурзаев Элдор тайёрлади.


Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 1-ҚИСМ. 

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 2-ҚИСМ. 

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 3-ҚИСМ.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика