UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  76 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Футбол тарихидаги энг ёмон 5 футболчи ўзгартирилиши Янгиликлар

Футбол тарихидаги энг ёмон 5 футболчи ўзгартирилиши

Ўйинчи ўзгаришлар - футболнинг бир қисми.

Янгилардан ҳар доим ўйинни кучайтириш ва олдига қўйилган вазифани бажариш талаб этилади.

2014 йилги ЖЧ финалида Йоахим Лев ярим ҳимоячи Марио Гётцени захирадан майдонга туширди ва айнан у гол уриб, термасига жаҳон чемпионлиги тақдим этди.

Аммо, захирадан тушадиган футболчилар ҳар доим ҳам ишончни оқламайди ва қисқа муддатда жамоасини ёмон ҳолатга тушириб қўяди. Қуйида биз шу ҳақида тўхталамиз.

5. БАЛОТЕЛЛИ, ЯХШИРОҚ БЎЛ, БАЛОТЕЛЛИ

Бир вақтлар Марио Балотелли феълини ўзгартиргани ва кенгтабиатли инсон бўлаётгани учун фаолияти ҳам яхши томонга қараб кетаётганди. Евро-2012нинг ярим финалида Германия термаси устидан қозонилган ғалабада иккита гол урганида биз бунинг гувоҳи бўлгандик. 2009 йилда "Интер" таркибида ЕЧЛ доирасида "Рубин" дарвозасига ҳам муҳим голни киритди.

Жавоб учрашувида италиялик футболчи танаффусга қадар сариқ карточка олишга улгурди. Танаффус вақтида эса Жозе Моуриньо футболчини тартибли ўйнаши ва қизил карточка олмаслиги кераклигини айтганди. Бироқ у учрашувнинг 60-дақиқасида Кристиан Нобоага ишлатган қўполлиги учун четлатилди. Ўшандан кейин Балотелли ва қизил карточка номи синонимга айланиб қолди.

2011 йилнинг ноябрь ойида "Манчестер Сити" сафарда "Ливерпуль" билан дуранг ўйнади, 1:1. Учрашувнинг 31-дақиқасида Венсан Компани ҳисобни очганди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Лескоттнинг автоголидан кейин ҳисоб тенглашди. 

65-дақиқада Роберто Манчини ғалаба қозониш учун майдонга Марио Балотеллини ташлади. Орадан 12 дақиқа вақт ўтиб, у Глен Жонсонга қўполлик ишлатди. 83-дақиқада эса Мартин Шкртелга нисбатан фоли учун қизил карточкага лойиқ кўрилди. Балотелли  ўша учрашувда 18 дақиқа ҳаракат қилди.

4. СТИВЕН ЖЕРРАРДНИНГ ОМАДСИЗЛИГИ

"Ливерпуль"нинг ҳақиқий афсонаси. Бир вақтнинг ўзида у ҳам клуб, ҳам мамлакат терма жамоаси сардори бўлди. 

Мана бир неча йиллардан буён "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида катта рақобат бор. Факт бўйича ушбу клублар  Англиянинг энг совриндор жамоаларидир.

2015 йилнинг март ойида "Ливерпуль" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" билан баҳс олиб борди. Луи ван Галнинг МЮси унчалик кучли эмасди. Шу боисдан бўлса керак, бош мураббий Стивен Жерардни захирада қолдирди. Аммо илк бўлимда барчаси Брендан Рожерс ўйлагандек бўлмади. Хуан Мата жамоадоши Андер Эррерадан тўпни қабул қилиб олди ва "Ливерпуль"нинг ҳимоясидаги бўшлиқдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Ҳисобда ортда бораётган "Ливерпуль" ғолибликни истади ва бош мураббий танаффусдан кейин майдонга Стивен Жеррардни майдонга ташлади.

Аммо СтивиЖи Андер Эрреранинг оёғини атайин босгани учун

38-сониядаёқ қизил карточка олди.

Ўша баҳсда Хуан Мата дубль қайд этди ва МЮ 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

3. МЕССИНИНГ ОМАДСИЗ ДЕБЮТИ

Кўпчилик Месси термаси учун жон куйдирмайди деб ўйлайди.

Месси эса ўйин вақтида тўпни ушлаб туриб, рақиб психологиясини бузиб ташлаш қобилияти жуда яхши. Фаолияти давомида 600дан ортиқ гол урган футболчининг яхши сифатларини айтиб чиқишга вақт етмайди.

Аргентинанинг ёшлар термаси бош мураббийи Хосе Пекерман Месси орқали термадаги ҳужум чизиғини кучайтирганди. 

2005 йилда у ёшлар ўртасидаги ЖЧда чиройли ҳаракатлари билан барчадан ажралиб турди.

2005 йилнинг 17 августида Аргентина термасининг Венгрияга қарши ўртоқлик учрашувида Месси (18 ёшда эди) "ўриндиққа" жўнатилганди. Эътиборлиси, бу унинг миллий термадаги дебют баҳси эди.

Ўшанда у тўпни эгаллаб олганида ортидан ҳимоячи унинг кийимидан ушлаб қолди. Месси эса қўлини кўтарганида рақибини уриб юборди. Майдонга тушганига 40 сония бўлмасидан ҳакам Мессига шубҳали қизил карточка берди.

2. ФОСУ-МЕНСА КЕТДИ, "ЮНАЙТЕД" КЕТДИ

2016 йил. "Манчестер Юнайтед" Луи ван Гал қўл остида етакчи жамоаларга қарши яхши ўйин намойиш этмаяпти.

Жамоа 10 апрель кунида "Тоттенхэм"га қарши баҳсда майдонга тушди. Ўша куни 18 ёшли Тимоти Фосу-Менса жамоанинг етакчи футболчиси бўлди ва марказий ҳимоячи рақибнинг барча ҳужумларини қайтаришга эришаётганди. Аммо 68-дақиқада жароҳат олди ва унинг ўрнига Маттео Дармиан туширилди. Якунда ушбу ўзгариш жамоанинг мағлубиятига сабабчи бўлди. Дармиан ишончни оқламади. 70, 74 ва 76-дақиқаларда "шпорлар" уч гол киритишди ва "Тоттенхэм" 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

1. ХУАН КУАДРАДОНИНГ ФИНАЛДАГИ ҚИЗИЛИ

2017 йилнинг 3 июнида "Реал" ЕЧЛ финалида "Ювентус"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Ўша учрашувнинг 66-дақиқасида "Ювентус" 3:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Ўшанда Аллегри ўйинни қутқариш мақсадида Хуан Куадрадони майдонга ташлади ва бу ўзини оқламади.

72-дақиқада колумбиялик футболчи илк сариқ карточкасини олди. 84-дақиқада эса Серхио Рамосга қўлини текказиб қўйди. Испаниялик ҳимоячи ерга ётиб олди ва "Юве" футболчисига қизил карточка берилди. Якунда "Реал" 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика