UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  0 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  6 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  7 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  3 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  4 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  24 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  6 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18

"Футбол ретро талқинда" (97-сон) Янгиликлар

"Футбол ретро талқинда" (97-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

Мақсадимиз — эски даврга оид суратларни футбол ихлосмандларига тақдим этиб, уларга таниш воқеаларни эслатиш ҳамда янги, қизиқарли воқеликлар, статистик кўрсаткичлар, фактлар билан бўлишиш.  

Бразилиянинг 2 карра чемпиони Фред ("Лион"). 2005/2006 йилги мавсум.

2017 йилги Европа лигаси ғолиби Маркос Рохо ("Спартак"). 2011 йил.

Испания терма жамоаси "олтин авлоди". 2009 йил.

Тепа қатордагилар: Икер Касильяс, Жоан Капдевила, Серхио Рамос, Жерар Пике, Хаби Алонсо, Фернандо Торрес

Пастки қатордагилар: Санти Касорла, Хави, Давид Вилья, Маркос Сенна, Рауль Альбиоль

"Манчестер Юнайтед". 1999 йил.

Тик турганлар: Райан Гиггз, Микаэль Сильвестр, Пол Скоулз, Яп Стам, Марк Боснич, Рой Кин

Ўтирганлар: Ники Батт, Денис Ирвин, Оле Гуннар Сульшер, Дэвид Бекхэм, Гари Невилл

"Рома" билан 2001 йили Италия чемпионлигига эришган Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Хидэтоши Наката ("Перуджа"). 1998/1999 йилги мавсум.

Чемпионлар лигасига йўл олган "Удинезе" аъзолари – Давид Писарро, Антонио Ди Натале ва Винченцо Яквинта. 2005 йил.

Тьерри Анри ва Алу Диарра 2006 йилги ЖЧ финалида учралган аламли мағлубиятдан кейин.

1978 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси Марио Кемпес (Аргентина).

Франк Рибери ("Мец") vs. Патрис Эвра ("Монако"). 2004/2005 йилги мавсум.

Евро-1996 юлдузлари ва уларнинг бутсалари.

Ёш овчи Пеле.

ЖЧ-1994 саралаши. Бразилия – Уругвай 2:0. 

Бразилия терма жамоаси ўйин олдидан.

Тик турганлар: Клаудио Таффарел, Рикардо Роша, Мауро Силва, Жоржиньо, Рикардо Гомес, Бранко

Ўтирганлар: Дунга, Бебето, Раи, Ромарио, Зиньо

Франция термаси ўйинчилари – Жан Жоркаефф, Ив Гербе, Жозеф Боннель, Бернар Боскье, Жак Симон ва Жорж Карню. 1969 йил.

Виктор Вальдес ва Роналдиньо. 2005 йил.

"Аякс" футболчилари – Йохан Нескенс, Хейнц Стей, Жонни Реп, Ари Хан ва Йохан Кройф Европа суперкубоги билан. 1973 йил.

1967/68 йилги мавсумда чемпионликка эришиб, кейинги йилда Бундеслигадан тушиб кетган "Нюрнберг".

"Висенте Кальдерон" стадиони 1970-йилларда.

19 ёшли Зинедин Зидан Канн кинофестивалида.

Бундай тадбирга ҳар ким ҳам ташриф буюролмайди, аммо Зизу ўшанда "Канн"да ўйнагани туфайли кириш муаммо бўлмаган.

Шунчаки "жонли девор".

1980-йилларнинг энг кучли футболчилари.

Ютиш иложсиз бўлган жамоалар.

Либертадорес кубоги ғолиблари.

Легендометр.

Роналдиньо: "Болалигимда отам назоратни яхшироқ йўлга қўйиш учун тўп билан оёқяланг ишлашимни уқтирарди. Аммо аслида менга бутса ва либос олиб бериш учун пули бўлмагани учун шундай дерди. У жуда сиқилар ва юраги сиқилиб, йиғларди. Отам менинг эҳтиёжимни қондира олмаслигини тушунмасдим. "Олтин тўп"га эга чиққанимда, қувончдан йиғламадим... Аксинча, отам бу лаҳзани кўра олмаганидан кўзёш тўкдим".

Олдинги 10 та сон:

Ака-ука Куманлар, классик қарама-қаршилик (87-сон)
Нидерландия-2005, битта кадрдаги икки афсона (88-сон)
ЖЧ-1994 либослари, ЧЛни ютган энг ёш мураббий (89-сон)
Жайдари болалар, А Сериянинг 90-йиллардаги посбонлари (90-сон)
Роналду эволюцияси, Карлес Пуйоль "орзулар жамоаси" (91-сон)
Қишлоқлик испан йигити, энг совриндор мураббийлар (92-сон)
Жаҳлдор "Олтин тўп" эгалари, ПСЖ рамзий термаси (93-сон)
2009 йилги "Бенфика", ЕВРО-2008 рамзий жамоаси (94-сон)

2011 йил рамзий жамоаси, "Пахтакор" стадиони (95-сон)

"Pendolino", Испания тарихидаги энг кучли футболчи (96-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика