UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  4 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  15 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0

Футболга алоқадор қўл соатлари Янгиликлар

Футболга алоқадор қўл соатлари

Ҳозирги кунга келиб, қўл соатлари ҳар қандай эркакнинг ажралмас аксессуарларидан бирига айланишга улгурди.

Айниқса, қайси футбол ихлосманди яхши кўрган клубининг логотипи акс этган соат тақишни хоҳламайди дейсиз?! Тўғри, клуб футболкаси ва шарфи мухлисларнинг энг асосий атрибути ҳисобланади. Лекин, соатни ҳам унутмаслик лозим. Чунки, у нафақат вақтни эслатиб турувчи буюм, балки сиз футболга бефарқ эмаслигингизни кўрсатиб берувчи аксессуар сифатида ҳам хизмат қилади. Бугун эътиборингизга футбол услубидаги энг сара қўл соатларини тақдим этамиз.

Jacques Lemans
Австрия компанияси 1975 йилда ташкил топган. “Jacques Lemans” 2009 йил декабрда УЭФАнинг расман шеригига айланди. Шундан сўнг, у “УЕФА Чемпионлар Лигаси” номи остида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини қўлга киритди ва асосий клуб турнирига бағишланган соатлар коллекциясини чиқара бошлади. Сиз бу брендга оид ҳам классик, ҳам спорт услубидаги қўл соатини топишингиз мумкин. “Jacques Lemans” Чемпионлар Лигасидан ташқари, Европа Лигаси билан ҳам шартнома имзолаган.

“Jacques Lemans”нинг яна бир ўзига хос хусусияти — у ҳар йили Чемпионлар Лигаси финали ўтказиладиган шаҳар логотипи акс этган соатларни сотувга чиқаради. Масалан, “Реал” мухлислари “Final Cardiff 2017” ёки “Final Milano 2016”; “Барселона” ихлосмандлари эса “Final Berlin 2015” логоси тасвирланган соатларни эсдалик учун харид қилишлари мумкин.


Viceroy
Испаниянинг “Viceroy” компанияси айнан “Реал” мухлислари учун клуб номи билан бир хил бўлган қўл соатларини ишлаб чиқаради. “Real Madrid” номи остидаги қўл соатларнинг деярли барчаси спорт услубида яратилган. Коллекциядаги бошқа соатлар эса ҳар хил ранглардан иборат бўлган. Аммо, унинг классик услубдаги қора, оқ, қизил ва кўк ранглари ҳам бор.


Maurice Lacroix
“Maurice Lacroix” компанияси 1975 йилда Швейцарияда ташкил топган. У қимматбаҳо бренд бўлиб, каталонияликларнинг расмий ҳамкори ҳисобланади. У “Барселона” мухлислари учун бир нечта ажойиб қўл соатлар коллекциясини ишлаб чиқарган. Соат “кўк-анорранг”да бўлиб, унинг орқа қисмига “Барса”нинг шиори (“Mes que un club”) ёзиб қўйилган. Механик соатнинг яна бир ўзига хос хусусияти у сувда ҳам бемалол ишлай олади.


TAG Heuer
Швейцариянинг яна бир қимматбаҳо соат ишлаб чиқарадиган “TAG Heuer” компанияси 1860 йилда ташкил топган. У Англия Премьер-Лигасининг расман биринчи ҳамкори ҳисобланади. Соат корпуси қора рангда бўлгани учун у чиройли ва қимматбаҳо ҳисобланган. Ушбу бренд Премьер-лига билан ҳамкорликдан ташқари, “Манчестер Юнайтед” клубининг ҳам расмий хронометристи саналади.

“TAG Heuer” манкунианликлар логотипи билан иккита қўл соати ишлаб чиқарган. Унинг биринчи модели спорт услубида бўлиб, қора ва қизил ранглардан иборат эди. Унда хронограф кўрсаткич ва секунд мили ҳам мавжудлиги билан бошқа соатлардан ажралиб турган.

МЮ логотипи акс этган иккинчи соат эса ҳар қандай услубдаги кийимга мос равишда яратилган. У қора, кулранг ва қизил ранглар уйғунлигида ишланган бўлиб, оригинал кўринишдаги соат экани билан ажралиб туради.


CORUM
“Зенит” футбол клуби Швейцариянинг “Corum” компанияси билан шартнома имзолаганидан сўнг, “CORUM Admiral's Cup FC Zenit” моделидаги қўл соатини яратган. Унинг корпуси қора ва кулранг, соат мили ва рақамлари эса оқ, кўк ва ҳаворангдан ташкил топган. Соатнинг нархи жуда қиммат бўлгани учун бор йўғи 40 дона ишлаб чиқарилган.  


Hublot
Швейцариянинг “Hublot” компанияси 1980 йилда  ташкил топган. У ҳозирги кунда Европанинг “Бавария”, “Челси”, ПСЖ, “Ювентус” ва ҳаттоки, “Бенфика” футбол клублари билан фаолият юритади. “Hublot” дунёдани энг қиммат қўл соатлари ишлаб чиқарадиган компаниялардан бири ҳисобланади.


Sports.ru сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика