UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  0 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  3 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  12 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  3 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13

Футбол жамоатчилиги Сайфиддин Ирматовни 70 ёши билан муборакбод этди Янгиликлар

Футбол жамоатчилиги Сайфиддин Ирматовни 70 ёши билан муборакбод этди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида собиқ ҳакам, назоратчи ва мураббий Сайфиддин Ирматовнинг таваллуд айёми билан табриклаш учун бир қатор футбол мутахассислари жамланишди.

Тадбир давомида Сайфиддин Ирматовнинг фаолияти давомида эсда қолган ҳолатлар йиғилганлар томонидан эсланди. Юз берган қизиқ воқеалар ва ёқимли лаҳзалар тадбирга келганларга айтиб берилди.

Маълумот ўрнида, Сайфиддин Ирматов бутун фаолияти давомида халқ орасида “Чиғатой” футбол мактаби номи билан машҳур бўлган Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабида мураббий бўлиб ишлаган. Таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоэв, Ярослав Крушелницкий, Юрий Никитов каби футболчилар бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббийлик қилган.

Шунингдек, тажрибали мутахассис кўп йиллар давомида футбол ҳаками ва инспектор сифатида ҳам самарали ишлаган. У ўз фаолияти давомида кўплаб иқтидорли ёш ҳакамларни тарбиялашга ўзининг узвий ҳиссасини қўшди. Унинг шогирдлари орасида ФИФА рефериси, жаҳон чемпионатлари рекордчиси бош ҳакам Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов каби ўз соҳасининг таниқли мутахассисларини учратиш мумкин.

Тадбир якунида Сайфиддин Ирматов кўрсатилаётган эътибор учун чуқур миннатдорлик билдириб, бундан кейин ҳам мамлакатимиз футболи ривожига кўмак беришга тайёр эканини таъкидлади.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика