UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Футбол ҳаками четлаштирилди? Мен 10 йил олдин ҳам шунақасини кўргандим... Янгиликлар

Футбол ҳаками четлаштирилди? Мен 10 йил олдин ҳам шунақасини кўргандим...

ЎФФ президентининг ташаббуси билан “Бухоро” — “Динамо” учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродов футболдан четлатилди. Демак, енг шимариб ишга киришилган, шундайми?

Бироз шошилмай туришни маслаҳат берган бўлардим. Чунки бу ҳолат менга 10 йиллар аввалги жараёнларни эслатиб юборди. Адашмасам, 2007 йиллар эди. ЎФФ президенти бир қатор футбол ҳакамлари ва назоратчиларини футболдан умрбод четлатди, ёдингиздами? Мен уларни номма-ном санаб ўтишни лозим топмадим, чунки бу асосийси эмас (эшитмаганлар бўлса, газеталар архивидан топишлари мумкин). Ўша вақтда миллионлаб футбол мухлислари адолат мезонлари сари қадам ташланилди, деб ҳисоблади, қувонди. Ички чемпионат ўйинлари тозалик сар қадам ташлагандек бўлди.

Аниқ йили эсимда йўқ, ҳайдалганларнинг фақатгина 1 донасини инобатга олмаса, қолган барчаси афв этилди. Яъни, футболдан умрбод четлатилганлар, умрининг яна бир неча йилини яшаб, кулимсираб футболга қайта кириб келди. Мен нима демоқчи бўлаётганимни тушундингиз-а?

Очиқ айтаман, янги раҳбариятдан ҳеч нарса кутаётганим йўқ, кимдандир нимадир кутмай яшашдан ҳам яхшироқ ва завқлироқ ҳаёт йўқ менга. Мен ташкилотга таклиф беришим, уни танқид қилишим, ютуқлари ҳақида ёзишим, камчиликларини ўз қаричим билан кўрсатишим мумкин, холос. Ишларига эса албатта омад тилайман. Биз ҳозиргача талаб қилиб келган нарсаларга умумий жавобни кеча ўқидим, кайфиятим кўтарилди. Коррупцияга қарши кураш, шаффофлик, болалар футболидаги муаммолар, терма жамоага янгича ёндошув, электрон чипталар — ажойиб ҳаммаси, бўлар экан-у деб юбордим.

Аммо яна истардимки, ҳар қандай иш асосли ва чиройли бўлсин. “Бухоро” — “Динамо” ўйини ҳаками айнан нималар асосида четлатилгани мен учун қизиқ. “Бухоро” ғалабасига қарши иш қилгани ҳақида ўқидим. Агар антиқаҳрамон бир жамоага ён босишда ундан моддий нимадир олган бўлса (аниқлашган бўлса), демак у ҳақли равишда четлатилган, ЎФФга олқишларим. Ва яна қўшимча қиламанки, берган томон жазолангани ҳақида ҳам албатта ўқишимиз керак, қарс икки қўлдан чиқади.

Нега бундай деяпман? Ҳакамларда хатолар учраб туради. Тўлиқ 90 дақиқа давомида юзлаб хатолар қиладиган ҳакамлар бор. Баҳрайнга, Саудияга қарши учрашувларда нималарни кўрмадик яқин тарихда, ютуқларимиз-да бир пул бўлиб кетганди ўшанда. Аммо ўша ҳакамлар бутун умрга четлатилмаган. Балки қайта малака оширишга туширилган, халқаро ўйинлардан танаффус қилгандир, билмайман. Бизда ҳам шундай бўлса, Бобомуродовга моддий жарима, бир неча йил Олий Лига ўйинларини бермаслик жазосини ҳам бериш мумкин эди, тўғрими? Умуман четлатиб юбориш эса бу даҳшатли иш — бунинг учун каттагина асос бўлиши керак, бу ҳақда юқорида ёздим. Пул олган, спритли ичимлик ичиб бошқарган ва ҳоказо деб ёзилиши керак. Чунки шунча вақтдан буён ўйин бошқариб келаётган ҳакам битта буйруқ билан буткул савиясиз бўлиб қолмаса керак. 


Ва албатта умид қиламанки, қарорлар қатъий бўлади. Зеро жазо муқаррар бўлса, бу қолган ҳакамларга ҳам сабоқдир. Аввалгиларга ўхшаб, умрбод четлашгани 2-3 йилда қайтиб келаверса, нимадир ўзгаради, деб ўйламайман. Ҳар қандай қарор популистик руҳдан йироқда бўлиши, пухта ўрганибгина амалга тадбиқ қилиниши чиройли иш. Ҳатто ўша 4 йиллик иш режасини тузиб чиқаётганда ҳам демоқчиман.

Мен ҳалол курашларга бой футбол кўришни ҳамма қатори истайман. Ноҳалол йўл билан пул топадиган ҳакамлардан ҳам, умуман шундай одамлардан ҳам нафратланаман. Мен учун Бобомуродов ҳам, уни четлаштирганлар ҳам ҳеч ким. Истаётганим эса тарихда ўтган хатоларимизни такрорламаслик. “Мозийга қараб иш кўрмак хайрлидур” деганида Қодирий хатолардан хулоса чиқаришни назарда тутган бўлса ажаб эмас.

P.S. Ҳакамларни бу каби жазораш бирламчи нарса. Биз вақти келиб телевидениени ривожлантиришга эришишимиз керак. Доим айтганман ва яна такрорлайман, у ривожланмагунича, футбол ривожланмайди.

Биз “Бунёдкор” ёки “Пахтакор” иштирокидаги ўйинларни 8 та камерада кўрганимиз каби, вилоятлардаги футбол учрашувларини ҳам шундай сифатли томоша қилибгина, асл ҳақиқат, ким аслида ким эканини билиб олишимиз мумкин. Ҳозир эса бухоролик мухлислар кўрди Бобомуродовнинг қилиқларини, ЎФФдагилар кўрди. Асосий омма эса гап нимада эканини ҳам тушуна олмай қолди. Ўша ҳакам Тошкентдаги ўйинда хурмача қилиқларини қила олмайди, чунки билади қаршисида 8 та камера турганини, Бухоро ёки Сурхонга бориб эса истаганини қилиши мумкин. Ўша шаффофлик кўз кўриб турадиган жойда осонроқ кечади, жамоатчилик фикри шаклланишида роль ўйнайди. Кўрилмаган футбол қоронғу кўчадаги жиноят кабидир, унда айбдорларни топиш қийин. Кўчани ёритиб қўйиш муаммо учун биринчи ечим, унга камера қўйиш, иккинчи яхши қадамдир.  


Муаллиф :
Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика