Френки де Йонг мушакдаги дискомфорт сабаб "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
20 окт 2024 23:20
Янгиликлар
Френки де Йонг мушакдаги дискомфорт сабаб "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг "Севилья"га қарши Ла Лига 10-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
"Френки шу кунларда жуда яхши шуғулланди ва унга асосий таркиб ўйинчиси сифатида қараётгандим, аммо ҳозирда бу қарорни кўриб чиқамиз. У машғулотни дискомфорт билан тугатди. Френки машғулотларнинг илк қисмини жамоа билан ўтказганига қарамай, сўнгра алоҳида шуғулланди", — деди "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик.
Де Йонг 2024 йилнинг апрелидан бери тўпиғидаги жароҳатдан тикланаётганди. Ярим ҳимоячи октябрь ойида 2та ўйин ўтказди ва майдонда 24 дақиқа ҳаракат қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар