Франциялик футболчи Германияга қарши баҳсдан олдин допинг қабул қилганмиди?
13 июл 2016 19:05
Янгиликлар
Франциялик футболчи Германияга қарши баҳсдан олдин допинг қабул қилганмиди?
Германиянинг "Bild" нашри Франция терма жамоасини допингдан фойдаланганликда айблаяпти.
Франция Германияни 2:0 ҳисобида таслим этган, баҳсдаги иккала голни Антуан Гризманн урган эди.
ФРАНЦИЯ КИЙИНИШ ХОНАСИДА КОФЕИНЛИ СТИМУЛЯТОР ТОПИЛДИ
Ярим финал баҳсидан сўнг немис нашри Франция терма жамоасининг кийиниш хонасига киришга руҳсат олди. Кийиниш хонасига кирган Гуронсаннинг бўш идишини топишди.
ГУРОНСАН таъқиқланган восита ҳисобланмайди, аммо унинг таркибида чарчоқни енгувчи моддалар бор.
Немис нашри допинг бўйича мутахассис Фриц Соргел билан бу борада суҳбатлашишди:
"WADA анти-допинг регламентига кўра, рақибдан суньий устунликка эришиш допингдан фойдаланишга тенг.
Гуронсан мен учун допинг! Ушбу восита билан қувватни ошириш мумкин ва бу исботланган. Шу билан бирга, Гуронсан реакция тезлигига ҳам ижобий таъсир қилади".
Фикрлар