Франция терма жамоаси 2018 йилдан буён илк марта мағлубиятга учради

Sherzod Nurmatov
4 июн 2022, 20:17
Франция термаси кеча тунда Миллатлар Лигаси "А" гуруҳи 1-турида Дания терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйди (1:2).

Маълумотларга кўра, Жаҳон чемпионлари 2018 йилнинг 16 ноябрида асосий вақтда мағлуб бўлишганди. Ўшанда Дидье Дешам шогирдлари Нидарланияга ютқазишган (2:4).

2021 йилда Франция Евро-2020 1/8 финалида Швейцарияга пенальтилар сериясига кўра (3:3, пен. – 4:5) мағлуб бўлган.

Франция Миллатлар Лигаси навбатдаги турида Хорватия билан ўйнайди. Учрашув 6 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta