Франция чемпионати. “ПСЖ” сафарда “Бордо”ни йирик ҳисобда енгди

Aslanov Jasurbek
11 фев 2017, 02:52
Франция чемпионатининг 25-турида ПСЖ футболчилари “Бордо” меҳмони бўлиб, йирик ғалабани антана қилишди.

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Эдинсон Кавани ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан дарвозанинг яқин бурчагига ажойиб тарзда йўллаб, ҳисобни очди. 40-дақиқада Ди Мария дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни Каррассо устидан ошириб, ҳисобни 0:2 етказди. Иккинчи бўлим бошида яна Кавани чиройли гол уришга эришди. Чап қанотдан узатилган тўпни уругвайлик футболчи тўхтатмасдан дарвозага йўллади.

Франция чемпионати.

25- тур

Бордо – ПСЖ 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар:0:1 – 6 Кавани, 0:2 – 40 Ди Мария, 0:3 – 47 Кавани.

Бордо”:Каррассо, Йованович, Сабали, Гайич, Паллуа, Санкаре, Тулалан, Малком (Лаборд, 78), Плашил (Вада, 66), Менез (Камано, 57), Ролан.

ПСЖ”:Трапп, Маркиньос, Курзава, Менье, Кимпембе, Рабьо, Мотта, Лукас Моура, Верратти (Нкунку, 60), Ди Мария (Дракслер, 63), Кавани (Бен-Арфа, 72).

Огоҳлантириш:Мотта (21).


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia