UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  116 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Франция чемпионати. "Марсель"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйилди Янгиликлар

Франция чемпионати. "Марсель"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйилди

Футбол бўйича Франция чемпионатининг 18-тур учрашувлари давом этади.

Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Марсель" клуби "Метц" меҳмони бўлди. Дастлаб, учрашув мезбонлари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда майдонга туширилган "Марсель" футболчиси Радонич ўйиннинг 70-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақт мобайнида ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа "Марсель"нинг 6 ўйиндан иборат ғалабали сериясига нуқта қўйилди. Мазкур баҳсдан кейин "Марсель" 35 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда жойлашган бўлса, "Метц" футболчилари 16 очко билан 17-поғонада бормоқда. 

Метц – Марсель 1:1 

14 декабрь, 21.30, «Стад Сен-Симфорьен»

Голлар:

1:0 – 40 Нгетте, 1:1 – 70 Радонич.

Метц – Укиджа, Сунзу, Сантонз, Юдоль, Бойе, Ангбан, Фофана, Нгетте, Маига, Траоре (Гакпа, 58), Диалло (Ньян, 76).

Марсель – Манданда (Пеле, 31), Сакаи, Альваро Гонсалес, Камара, Сарр (Радонич, 46), Ронжье, Сансон, Пайет, Стротман (Жермен, 68), Амави, Бенедетто.

Огоҳлантиришлар:

Сарр (25), Маига (45), Бойе (85), Юдоль (90), Фофана (90).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика