

Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Марсель" клуби "Метц" меҳмони бўлди. Дастлаб, учрашув мезбонлари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда майдонга туширилган "Марсель" футболчиси Радонич ўйиннинг 70-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақт мобайнида ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа "Марсель"нинг 6 ўйиндан иборат ғалабали сериясига нуқта қўйилди. Мазкур баҳсдан кейин "Марсель" 35 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда жойлашган бўлса, "Метц" футболчилари 16 очко билан 17-поғонада бормоқда.
Метц – Марсель 1:1
14 декабрь, 21.30, «Стад Сен-Симфорьен»
Голлар:
1:0 – 40 Нгетте, 1:1 – 70 Радонич.
Метц – Укиджа, Сунзу, Сантонз, Юдоль, Бойе, Ангбан, Фофана, Нгетте, Маига, Траоре (Гакпа, 58), Диалло (Ньян, 76).
Марсель – Манданда (Пеле, 31), Сакаи, Альваро Гонсалес, Камара, Сарр (Радонич, 46), Ронжье, Сансон, Пайет, Стротман (Жермен, 68), Амави, Бенедетто.
Огоҳлантиришлар:
Сарр (25), Маига (45), Бойе (85), Юдоль (90), Фофана (90).




