UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  0 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  2 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  7 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  1 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  9 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  4 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  11 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  2 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2

ФР: Асимов дисквалификация қилинган Янгиликлар

ФР: Асимов дисквалификация қилинган

Бу ҳақда сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев хабар бермоқда.

"16-тур доирасида Қаршида ўтган учрашувнинг 84-дақиқасида баҳсли вазият содир бўлганди. Аниқроқ айтсак, "Насаф" футболчилари Анзур Исмоилов тўпни ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнаганини даъво қилишган. 

Ўша эпизодда Шавкат Раҳматов (лайнсмен) қоидага зид ҳаракат борлигини ифодалаганидан кейин Азиз Асимов 11 метрли нуқтани кўрсатди. Вазиятга ВАР аралашиб, Илья Илин бош ҳакам монитор ёнига чақирди. Эпизодни такрор кўриш жараёнида ВАР хонасидаги ҳамкасби билан жиддий тарзда баҳслашган рефери пенальтини бекор қилиб, ўйинни давом эттирди.

Бу тўғри қарор эди. Яъни, ўйин натижасига таъсир қиладиган жиддий хатонинг олди олинди. Аммо Азиз Асимов мана шу баҳсдан кейин 3 та турга дисквалификация қилинган. 

Четлатишнинг сабаби тўғрисида изоҳ сўраганимизда ЎзФҲМ тошкентлик арбитр ВАР йўриқномасига амал қилмагани учун жазоланганини билдирди. Қоидага кўра, Асимов ўша эпизодда қанот ҳакамининг ифодаси билан пенальти белгилашга шошилмаслиги, ВАР хонасидаги ҳамкасбини эшитганидан кейингина нуқтани кўрсатиши керак экан. 

Хуллас, Қаршида ўйин натижасига таъсир қиладиган ҳеч қандай хато бўлмаган. ФИФА рефериси ВАР йўриқномасидан четга чиққани учунгина 3 та турни ўтказиб юборади. 

Шунингдек, бош ҳакамга юқори баҳо қўйган Бахтиёр Тоғаев 4 та турга четлатилган", — дейилади "футбол АНАЛИЗИ" каналида.

Бу ўйиндан кейин ҳеч қайси томон ҳакамлар бўйича тегишли тартибда протест ёзмаганини алоҳида таъкидлаш керак. Ҳолатни тегишли қўмита мустақил равишда ўрганиб, қарор чиқарган.

Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика