UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  25 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

ФОТОМАҚОЛА. "Бошсиз чавандоз" Янгиликлар

ФОТОМАҚОЛА. "Бошсиз чавандоз"

Кеча олий лига 11-тур доирасида "Бунёдкор" жамоаси "Пахтакор"ни қабул қилди.

Қуйида 1:1 ҳисобида якунланган Тошкент дербисидан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Учрашувни "Пахтакор"нинг собиқ ходимлари Виктор Жалилов, Григорий Колосовский ва Григорий Цейтлинлар бевосита "Бунёдкор" стадионидан кузатиб боришди.

"Пахтакор"нинг охирги ўйинларида Жамшид Искандаров умуман кўринмай қолди. Унинг ўрнида Владимир Козак ҳаракат қилмоқда.

Достон Ҳамдамов тўп киритган вазиятда "Бунёдкор" захира ўриндиғидаги қувонч.

Кеча бутун ўйин давомида Отабек Шукуров Игорь Сергеевни "қўриқлади".

Сергеев билан тўқнашувлардан бирида Шукуров енгил жароҳат олди. "Бунёдкор" шифокори: - Отабек нечта бармоқни кўраяпсан? Иккитами ёки учта? ))

Козак ҳимоявий ҳудуддан ҳужумкор ҳудудга ўтказилгач, ўзини янада яхшироқ кўрсатмоқда.

Ўйин пайти кун жуда иссиқ эди.

Сергеев Шукуров билан навбатдаги "беллашув"дан кейин.

"Бошсиз чавандоз"

- Қанақа "бошсиз чавандоз"? Йиғиштирларинг бунақа қўрқинчли ҳазилларни, бу ерда вояга етмаганлар ҳам бор.

- Эҳҳ, мен ҳам "бошсиз чавандоз" трюкини синаб кўрмоқчи эдим...

Кечаги кун баннери.

Бу эса кун фотоси: Мураббий Қосимов vs футболчи Қосимов

Десерт. Бу мухлис ҳудди Криштиану Роналду каби "Nike" билан ҳомийлик шартномаси тузибди. Фарқи, Роналдунинг шартномаси бир умрга тузилган. Бу мухлисни шартномаси эса битта ўйинга ))


Кеча бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТО


Толибжон Қосимов

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика