Флик: "Севилья"га қарши оғир ўйин кутиб турибди"
24 сен 2020 11:24
Янгиликлар
Флик: "Севилья"га қарши оғир ўйин кутиб турибди"
"Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик УЕФА Суперкубоги доирасидаги "Севилья"га қарши ўйин олдидан ўз фикларини билдириб ўтди.
"Севилья" - Европа лигаси ғолиби. Улар Суперкубокда иштирок этишга ҳақлилар. Оғир ўйин кутиб турибди, биз учун муҳим бўлган совринни ютишни истасак, ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак.
Суперкубокнинг муҳимлиги? Совринларни ажратиш учун ҳали кўп тажрибага эга эмасман, аммо бу биз учун топ-турнир. "Севилья"да ажойиб жамоа ва уларни яхши даражага кўтарган ва тактик жиҳатдан ажойиб тайёрлаган жуда яхши мураббий бор.
Биз юқори интенсивлик ва ғалаба қозонишга бўлган қобилиятимизни майдонда 100% кўрсатишимиз керак. "Севилья"га қарши ўйинда эса 99% ҳам етарли бўлмай қолади", - дейди Флик.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" - "Севилья" ўйини бугун Будапештдаги "Пушкаш-Арена"да Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар