UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  20 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6

Финалгача... ФОТО Янгиликлар

Финалгача... ФОТО

Фарғонадаги тарихий кунга сабабчи бўлиб турган Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

Айни пайтда жамоалар стадионга етиб келишган ва майдонда ўйинолди чигалёзди машқларни бажаришмоқда.

Шота Арвеладзе бугун ҳам жамоанинг анъанавий тактикасига содиқ қолган ҳолда 4-2-3-1 схемасини танлаган. Охирги ўйинларда жароҳати боис ўтказиб юборган Аъзамов яна ҳимоя марказига қайтди. Егор Кримец финални захира ўриндиғида бошлайди. Шунингдек, таркибда яна бир ўзгариш руй берган. Таянч зонаси вакили Азим Аҳмедовнинг ўрнини бугун марказда Владимир Козак эгаллайди. Қолган нуқталар борасида ҳеч қандай ўзгариш ёки янгилик йўқ.

АГМК эса ўйинни 4-3-3 тактик схемасида бошлайди. Ашурматов жамоаси ўйин боришига 4-3-3 схемани 4-2-3-1 ёки аксинча, вазиятга қараб ушбу жойлашувни баҳс давомида 4-3-3га айлантириб ўйнаши мумкин. Ҳимоя марказида Касминин ва Бубанья тандемига ишонилган. Қанотларда Исроилов ва Хожиакбаров ўйнайди. Марказ Жокич-Тўраев-Қиличев "учлиги"га топширилган. Қанот вингерлари сифатида одатдагидек Ҳасанов ва Пиримов ўйнашади. Марказий ҳужумда эса Камолиддин Мурзоев баҳсни бошланғич таркибда бошламоқда.

Финал учрашувига кириш чиптаси текин. Мухлислар ташрифи эса кутилганидек юқори эмас. Ҳозирча стадионга тахминан 3-4 мингдан зиёдроқ ишқибозлар ташриф буюришган. Мухлисларнинг финал олди кайфиятлари анча кўтаринки ва улар бугунги баҳсдан ҳақиқий финалга хос ўйин ва шунга муносиб шукуҳни кутишмоқда.

Тошкентдан ва Олмалиқдан бир гуруҳ мухлислар келишган ва улар ўзгача кайфиятда ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун ҳозирлик кўришмоқда.

Стадионга йиғилган мухлислар учун айни пайтда стадионда маҳаллий санъаткорлар куй-қўшиқларини тақдим этишмоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика